Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Наманганда “Family day-оила куни” бўлиб ўтди!


Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади – дейилади. Бу бор гап. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманган вилоят адлия бошқармасида “Оила куни” тадбирлари ташкил этилиши ҳақида эълон бергандик. Бугун бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида ушбу кун кўтаринки кайфиятда нишонланди.
Тадбирга ходимларнинг фарзандлари ташриф буюриб, ота-оналарининг иш жойлари ва фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Энг аҳамиятлиси ушбу кунда болажонлар учун ажойиб викториналар, спорт мусобақалари ва кўнгил очар ўйинлар ташкил этилганлигидадир.
Шундан сўнг, “Бир оила – бир дарахт” шиори остида бошқарма ҳудудида кўчат экиш тадбири ташкил этилиб, ходимларнинг фарзанлари ниҳолларни ерга қададилар.
Мазкур куннинг ўзига хос жиҳати шунда бўлдики, ҳар бир оила ўзига хос тартибда эълон қилинган номинацияларга лойиқ деб топилдилар. Масалан, “Энг билимдон оила”, “Энг меҳнатсевар оила ”, “Энг истеъдодли оила”, “Энг жамоатчи оила”, “Энг ёш оила”, “Энг зўр спортчи оила” ва бошқалар шулар жумласидан.
Шундан сўнг, викторина ва спорт мусобақаларида ғолиб деб топилган болажонларга бошқарма томонидан тайёрланган эртак китоблар ва зарурий ўқув-анжомлари совға сифатида топширилди.
Зеро, инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади. Шундай экан оила кунини нишонлаб бориш анъанаси ходимларни ва уларни оила аъзолари бирдамликка чорласа ажаб эмас.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими