Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 320-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, буйруқ билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 14-банди ижроси юзасидан жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Наманган вилоятида Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлар, асосан экспорт қилувчилар ва ишлаб чиқариувчилар билан учрашувлар ташкил этилди.
Дастлаб, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Наманган инвестициялар ва инновациялар марказининг мажлислар залида, 5 ноябрь куни эса ТИФ “Наманган” божхона пости биносида Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари Д.Шадиев ва М.Махкамбоев, Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров, Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Аҳмедов, Юристлар малакасини ошириш маркази профессор ўқитувчилари, тадбиркорлар билан бевосита ишловчи мутасадди ташкилотлар вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Тадбир давомида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқларни аниқлашга, шу жумладан рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, экспортни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, учрашувларда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси, ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар, соҳага доир қонун ҳужжатларидаги янгиликлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ва амалиётдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, барча таклифлар шу ернинг ўзида муҳокама қилинди ҳамда маъқул деб топилган 30 га яқин таклифлар Адлия вазирлигида кўриб чиқиш учун белгилаб олинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими