Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Коррупция ва жамият (танловнинг 2-босқичи)


Ҳозирда хар бир ривожланган ва ривожланаётган давлатларни барқарорлик билан тараққий этишига “Коррупция” иллати қаршилик кўрсатиб келмоқда. Шу боисдан хам коррупцияга қарши курашиш бутун дунё мамлакатларининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
Мамлакатимизда мазкур иллатга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шаклланган. Ушбу базани ҳуқуқий жиҳатдан ижросини таъминлаш, ёшлар онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган бу галги иншолар танлови ҳам юқори савияда ташкил этилди.
Танловнинг туман (шаҳар) басқичида ғолиб бўлган 100 га яқин ўқувчи-ёшлар яъни куннинг биринчи ярмида мактаб ва касб-ҳунар коллежлар ўқувчилари, куннинг иккинчи ярмида олий таълим муассасалари талабалари ўзларининг ушбу иллатни олдини олишга қаратилган фикр-мулоҳазаларини қоғозга кўчирдилар ва натижа биз кутгандек бўлди.
Чунки, танловга қатнашиш иштиёқининг баланлигини уларнинг юз-кўзларидан билиш қийин эмас эди.
Танлов жараёнлари ва у билан боғлиқ ёшларнинг таасуротлари вилоят телевидениеси орқали суратга олинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими