Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Барқарор ривожланиш соҳасидаги яна бир қадам...


Хабарингиз бор 2018 йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори барқарор ривожланиш соҳасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
“Юксалиш” умуммиллий харакати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирокида 2019 йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Наманган вилоятида “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш юзасидан жамоатчилик билан маслаҳат учрашувлар” ўтказилмоқда.
Учрашувларнинг дастлабкиси Наманган вилоят адлия бошқармасида бўлиб ўтди. Унда бошқарма ходимлари ва жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсада БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги 17 та йўналишининг 16 тасига Ўзбекистон аъзо бўлганлиги муносабати билан ушбу йўналишдаги вазифаларни тўла-тўкис адо этишда жамоатчилик фикрини ўрганишдан иборат.
Учрашув давомида бу борада қилиниши лозим бўлган ҳамда устувор аҳамиятга эга йўналишлар таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда кенгаш аъзолари ўзларининг фикрларини бериб, Қарорда кўрсатилган миллий мақсад ва вазифалар ижроси келишиб олинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими