Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Бугун сенинг кунинг...


Бугун Наманган вилоят юридик коллежида эрта тонгдан бошланган маънавий-маърифий тадбирлар “Бугун сенинг кунинг” шиори остида бошланди.
Тадбирлари юқори савияда, замон талабларига мос даражада ташкил этилаётган ушбу билим даргоҳи зиёли инсонлар билан тўла. Куннинг янада мазмунли бўлишида илм зиёлиларини суҳбатидан баҳраманд бўлиш ҳам керак.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари зиммасига қатор масъулиятли вазифаларни юклади. Яъни, ёшларнинг пухта билим олиши, амалиёт сирларини мукаммал ўрганиши учун зарур шароитлар яратиш, шу аснода етук кадрлар тайёрлаш, ёшларни чинакам ватанпарвар қилиб камолга етказиш давр тақозоси эканлигини таъкидлади. Чин маънода ёшларнинг билим олишларида олимларнинг ўрни катта. Шу мақсадда бугун юридик коллеж талабалари юридик фанлар доктори, профессор Бобоқул Тошев билан учрашиб, унинг ҳаётий билим ва кўникмалари билан ўртоқлашдилар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими