Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Наманганда адлия ва тадбиркорлар учрашуви


Маълумки, айни кунларда Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ўз фаолиятида ташвишга солаётган муаммоларига ечим топиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида Республиканинг барча ҳудудларида тадбиркорлар ўртасида аноним сўровномалар ўтказилди.
Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг масъул ходимлари иштирокида Наманган вилоятида тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида тадбиркорлар билан улар фаолиятидаги муаммолар, муаммога ечим бўлиши мумкин бўлган таклифлари эшитилиб, суҳбат жараёнида бизнес иши юритиш, лицензия ва рухсат бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида сўз юритилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими