Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Тенгдошимни сайловга чорлайман!


Наманган вилоят юридик коллежи ташаббуси билан ўтказилган тадбир шундай номланди. Дарҳақиқат, сайлов жараёнларига бугунги кунда ёш сайловчиларни тайёрлаб бориш қизғин давом этмоқда.
Бу йил сайловлар йили, сайловолди тарғибот тадбирларини бевосита сайлов кодекси асосида ташкил этилаётганлиги ҳам бу борадаги қизғин фаолиятнинг сабаби. Хусусан аввалги тартибга кўра, сайлов куни овоз бериш жараёни якунлангандан кейин, овоз бериш натижаларини аниқлаш вақтида кузатувчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этиши назарда тутилмаган эди. Янги тартибга кўра, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги шунингдек, сайлов қутисини жойлаш тартиби, кўчма сайлов қутиларини олиб юриш тартиби тушунтирилди.
Амалиёт чоғида шу ва бошқа муҳим масалаларни бевосита талабаларни ўзлари бажардилар. Юридик коллеж талаблари ўртасида ҳар куни турли масалаларга бағишланган ўқув-машғулотлари ўтказилади. Бундан кўзланган асосий мақсад талабларни жамият ва давлат фаолиятига қизиқиш ва муҳаббатларини ошириш, уларнинг ватанга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат.

                                                                                                                                               Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими