Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ҳуқуқни қўллаш соҳасига бир назар


Маълумки, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада вилоятимизда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорларини тўлаш амалиёти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, Наманган шаҳар халқ таълими бўлими юрисконсульти 2019 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 292-шт-сонли буйруғига асосан 3-даражали юрист мартаба даражасини олган ҳамда бу тўғрисида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил 16 май куни шаҳар халқ таълими бўлимига юрисконсулътга мартаба даража берилгани ҳамда мартаба даража учун ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаб борилиши таъкидланган.
Аниқланишича, халқ таълими бўлими томонидан мазкур мартаба даража учун 2019 йил июнь-июль ойларида 303 912 сўм (лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида) қўшимча ҳақ тўланган.
Аммо мазкур ҳолатда халқ таълими бўлими юрисконсульти
3-даражали юрист мартаба даражасини 2019 йил 10 май куни олган бўлсада, халқ таълими бўлими томонидан мазкур мартаба даража учун май ойидан эмас, балки июнь ойидан бошлаб қўшимча ҳақ тўланган. Натижада бўлим юрисконсультига май ойи учун мартаба даражасига қўшимча ҳақ тўланмаган.
Қолаверса, ўрганиш давомида халқ таълими бўлими юрисконсультига кўп йиллик хизмати учун устама тўланмаётганлиги ҳам аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорининг 3-иловасида 3-даражали юрист мартаба даражасини олган давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимининг мартаба даражаси учун лавозим маошига нисбатан 15% миқдорда ҳар ой қўшимча ҳақ тўланиши, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун иш стажи 2 йилдан 5 йилгача бўлганда лавозим маошига нисбатан 5% миқдорида, 5 йилдан 10 йилгача бўлганда лавозим маошига нисбатан 10% миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланиши, мазкур қарор талаблари давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий эканлиги белгиланган.
Ушбу ҳолат юзасидан бўлим томонидан халқ таълими бўлимига юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.
Адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарор талабларини амалиётга тўғри тадбиқ қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Киритилган тақдимномада кўрсатиб ўтилган барча ҳолатлар халқ таълими бўлими томонидан бартараф этилиб, юрисконсултга жорий йилнинг май ойи учун лавозим маошининг 15 % миқдорида қўшимча ҳақ ҳамда кўп йиллик хизмати учун тўланиши лозим бўлган устаманинг тўланмаган даврлари қайта хисоб-китоб қилиниб, тўлаб берилишига таъминланди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими