Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Очиқлик – матбуот анжумани – адлия ва журналистлар.


Очиқлик – матбуот анжумани – адлия ва журналистлар.
Ўзининг фаолият сарҳисоби юзасидан ахборотини журналистлар ва блогерларга бериб келаётган адлия идоралари бу гал ҳам анъанага содиқ қолдилар. Айтмоқчи бўлганимиз оддийгина Матбуот анжумани эмас балки, очиқ адлия дастурини амалда эканлигини яна бир бор кўрсатишдан иборат бўлди. Бугун ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжумани ўзининг кенг қамровда эканлиги билан ажралиб туради.
Дарҳақиқат, юртбошимиз таъбири билан айтганда “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизмат бугун адлия идораларида мавжуд.
Фикримизни аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Адлия органлари тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда адлия органлари фаолияти юзасидан кенг жамоатчиликка ахборотлар беришга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастури ижроси юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси ОАВ вакилларига ахборот берди.
Шу билан бир қаторда Адлия бошқармаси томонидан дастур доирасида амалга оширилган ишлар, наъмунавий тадбирлар, бўлимлар томонидан олиб борилган фаолият йўналишлари бўйича аниқ кўрсаткичлар ва амалиётга тадбиқ этилган ташаббуслар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Мақсад битта, аҳолини адлия органлари ва муассасалари фаолияти билан бевосита таништириш имкониятини яратиш ҳамда фуқароларни Адлия бошқармасининг давлат бошқаруви тизимидаги ўрни ва роли билан танишиб боришини йўлга қўйишдир.

                                                                                                                                             Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими