Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Сайлов кодекси талаблари оддий ва қулай усулларда халққа етказилмоқда.


Жорий йилда ўтказиладиган сиёсий жараён Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Дарҳақиқат сайлов жараёнини сайлов кодекси билан тартибга солиш, унинг муҳим жиҳатлари ва халқимиз билиши керак бўлган қоидалари нималардан иборат? Агар ўйлаб қарасак, мураккабдек туюладиган ушбу қоидаларни оддий ва хақчил тарзда аҳолига етказиш жуда муҳим. Бу борада адлия идоралари тиним билмасдан меҳнат қилмоқдалар.

Кунлик режалари аҳолига сидқидилдан хизмат қилиш бўлган туман (шаҳар) адлия бўлимлари сайловдек сиёсий жараённи фолиятларининг биринчи босқичига қўйганлари аниқ. Ҳар кунлик фаолиятларини сайловолди тарғибот тадбирларидан жумладан, семинарлар, учрашувлар, аҳоли билан уйма-уй татибда мулоқот қилиш, давра суҳбатлари билан боғлаётган ходимларимиз бугунги кунни ҳам беҳуда ўтказмадилар.
Энг асосийси халқимизга тушунарли тартибда инфографик расмлар билан бойитилган флаерлар тарқатилаётгани барча ҳудудлардаги сайловолди тарғибот амалиёти бир хилда давом этаётганлигини билдиради.
Аслида мақсадимиз ҳам шу, барча аҳоли қатлами сиёсий жараёнга тайёр бўлиши учун уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишдан иборат.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими