Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адлиянинг бир куни ёҳуд мен маҳалламни сайловга чорлайман!


Маҳалла жамиятнинг муҳим бўлаги. Ҳар бир фуқаро энг аввало ўз маҳалласининг яқин маслакдоши бўлиши керак! Янги ғоя, янги ташаббус билан фаолият олиб боришдан чарчамайдиган Адлия идоралари бугун эрта тонгдан ўз фаолиятларини ҳам савобли ҳам фойдали бўлган ишдан бошладидар. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир ходим ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла аъзолари билан суҳбат қилиб, у ерда сайёр қабул ташкил этиб, фуқароларнинг муаммолари билан қизиқдилар.

Ушбу ташаббусдан кўзланган асосий мақсад ходимлар сайловга энг аввало ўз ҳудудларидаги аҳолини чорлай билишлари учун шароит яратиш ҳамда уларга ҳуқуқшунос сифатида ҳам тушунтириш ҳам кўмак бера олишларини кўрсатишдан иборат.
Энг эътиборлиси ўзларини мана шу маҳалланинг яқин ҳуқуқшуноси эканликларини яна бир бор намоён қилиб, аҳолига ҳар қандай ҳуқуқий масалаларда ёрдам керак бўлганда уларни қийинчиликларсиз топишлари учун муҳим маълумотларни маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган Адлия бурчагига ва аҳоли кўриши қулай бўлган жойларга бирма-бир жойлаштирдилар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими