Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

“Мен шахсан ўзим овоз бераман”


Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан сайловолди ҳуқуқий тарғибот тадбирларига олий таълим муассасалари ҳам жалб этилмоқда.
Наманган муҳандислик қурилиш институтидан кейинги манзил Наманган муҳандислик технология институти бўлди.
Муассасанинг катта мажлислар залида 500 га яқин ўқитувчи-талабалар иштирокида “Мен шахсан ўзим овоз бераман” шиори остида сайлов бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир жараёнида иштирокчиларга сайлов қонунчилиги ва сайловларда иштирок этиш тартиби ва аҳамияти тушунтирилди, иштирокчиларнинг сайлов юзасидан берган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Бўлиб ўтган сайловолди ҳуқуқий тарғибот тадбирида иштирокчиларга 350 дан ортиқ сайлов қонунчилиги ва унда иштирок этиш тартиби қисқача акс эттирилган буклет ва флаерлар тарқатилди.
Амалга оширилаётган сайловолди ҳуқуқий тарғиботлар тўғрисида маълумотлар тақдим этиб борилади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими