Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Сайловга 61 кун қолди: сайловолди тарғибот тадбирлари Косонсойда!


Сайловга 61 кун қолди: сайловолди тарғибот тадбирлари Косонсойда!

Бўлажак сайловлар аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилиши кутилмоқда. Халқимизнинг сиёсий онги ва маданияти жамиятда кечаётган янгиланиш ва ўзгаришларга мос ўсиб бораётгани, очиқлик ва ошкоралик таъминланаётгани бунга асос бўлиб хизмат қилади.

Дарҳақиқат, бугун сайловга 61 кун қолди. Бу борада халқимизнинг сиёсий онгини ошириш ва сайлов кунига қадар ҳуқуқий билим ва кўникмаларини шакллантиришда Адлия идоралари тиним билмасдан меҳнат қилмоқдалар.

Бугун ўз фаолиятини Косонсой туманидан бошлаган ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг энг олис маҳаллаларида бўлдилар, ишни уйма-уй юриб ҳар бир фуқарога алоҳида тартибда тушунтиришдан бошладилар.

Шу билан бир қаторда, савдо марказлари, бозорлар, пахта далалари ва бошқа кўплаб туманнинг эътиборга молик жойларида бўлиб, фуқароларнинг сиёсий жараёнда фаол бўлишга чақирдилар.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойининг бошидан то ҳозирги кунга қадар яъни яқин 2 ойдан бери Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан сайловолди тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратаётганлигини кузатиш мумкин. Бу борада оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали ёритилаётган кунлик маълумотлардан ҳам билиш қийин эмас.

Мақсадимиз сиёсий жараёнга бефарқ муносабатда бўлган аҳолимизни уйғотиш ва уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдан иборат!

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими