Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ўзбек тили гўзал ва бетакрордир!


Она тилимиздан ўринли фойдаланиш, тилнинг софлиги, табиийлиги учун курашиш, оғзаки ва ёзма нутқда тил меъёрларига тўлиқ риоя қилиш, она тилининг булоқдек мусаффолигини, тароватини сақлаб қолиш энг муҳим масаладир.

Маълумки, «ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили -бу миллатнинг руҳидир».

Дарҳақиқат, бугун сиз билан ўзбек тили - давлат тилимизнинг 30 йиллигини муносиб қаршилаш, унинг жамият ва давлат олдида тутган ўрни ҳақида ҳар қанча мулоҳаза юритсак кам. Ана шу муносабат билан бугун вилоятимизда кенг маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бугун А.Навоий номидаги мусиқали драма театрида ўтказилган байрам тадбири бошқарма томонидан “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилиниши ва бу тарихий ҳужжатга биноан ўтган йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлганлиги, ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида — давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилаётганлиги ва бошқа қонуний жиҳатлари айтиб ўтилди.

Шу билан бир қаторда тадбир ёзувчи ва шоиралар томонидан айтилган мушоиралар, бахрубайтлар, Навоий ва Машраб ғазалларига битилган куй-қўшиқлар билан янада файзли ўтди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими