Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Сайёр қабулда яширин муаммолар юзага чиқади.


Давлат идоралари халқ билан очиқ мулоқот қилмоқда. Муаммоларга жойида ечим изланмоқда. Шаффофлик механизми ишга тушди. Секторлар фаолияти йўлга қўйилди. Натижа эса кўп ҳолларда биз кутгандек бўлмоқда. Муаммоларга ечим топилиб, одамлар рози бўлмоқда, эртанги кунга ишонч ортмоқда. Масаланинг бу жиҳати жуда ажойиб. Бироқ воқеликнинг ичига кириб борар экансиз фақат ўз манфаатини ўйлаш каби жамият равнақига рахна соладиган иллатларни юзага чиқаётганини кўрасиз. Айниқса жойлардаги сайёр қабулларда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анваржон Турсунов томонидан Косонсой туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда бизни ҳайрон қолдирган жиҳати мурожаатлар бир-бирига жуда ўхшаш эканлигидадир.

Меҳнат қонунчилиги, меҳнат интизоми, иш берувчи ва ходим ўртасидаги низоли вазиятлар буларнинг барчаси жамиятимиз ҳаётида деряли тартибга солишга уриниб келинаётган масалалардир. Бироқ, иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилигини бузилиши айнан бугунги давлат хизматчиси қандай бўлиши керак деган ижобий жиҳатни эгри томонга буриб юбормоқда.

Қарангки, 1991 йилда туғилган, “Баҳористон” МФЙда яшовчи Тўхтасинова Маҳлиё туманнинг олис ҳудудида болаларга 3 йилдан бери таълим-тарбия бериб келади. Бироқ мактаб директори томонидан ходимни ўзининг розилигисиз мактаб фаррошлиги штатига ўтказиб қўйилади. Ходим иш берувчидан норози бўлиб, 1 ой давомида кўплаб идораларга мурожаат қилган, бироқ ўзгариш бўлмаган.

Ушбу мурожаатчининг масаласи юзасидан Косонсой тумани адлия бўлими томонидан ўтиб кетган муддатни узрли деб топиб, судга даъво аризаси киритилиши белгиланди.

Қабул давомида 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари иш юритувига қабул қилинди. Бундан ташқари йиғилганларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти етказилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими