Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Сайёр қабул Мингбулоқда


Жорий йилнинг 17 октябрь куни Мингбулоқ тумани Меҳнатобод МФЙ биносида Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев раҳбарлигида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда бир қатор мутасадди ташкилотлар, жумладан, туман ҳокимлиги, “Тоза ҳудуд” ДУК, туман газ бўлими, тиббиёт бирлашмаси, “Қишлоқичимликсув” УК, туман Давлат солиқ инспекцияси, нотариал идора вакиллари иштироки таъминланди. Сайёр қабул давомида 16 нафар фуқаронинг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 6 нафар фуқаронинг мурожаати иш юритувга олинди. Шунингдек, сайёр қабул жараёнида ҳуқуқий тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишга қаратилган “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири ташкил этилди ҳамда иштирокчиларга “Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Қолаверса, бу йилги сайлов жараёнларига оид маълумотлар видеоролик ва слайдлар кўринишида намойиш этилиб, мавзуларга оид буклет ва флаерлар тарқатилди.