Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Халққа хизмат қилиш – асосий мезон: Сайловолди тарғиботлар бугун Чортоқда.


Халқ ишончига кириш осон эмас. Бунинг учун ҳар қандай раҳбар-ходим бугунги кун талаби асосида астойдил меҳнат қилиши, аҳоли манфаатларини ўйлаб, уларни қийнаётган муаммоларни қонун доирасида ҳал этиши жуда муҳим. Шу йўлда чарчоқ нималигини билмаётган Адлия идоралари бор кучини сайловга қадар халқимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратганлар. Буни биргина Чортоқ тумани мисолида олиб қарасак бугунги кун беҳуда кетмаганлигига гувоҳ бўламиз.

Бугун ишчи гуруҳ аъзолари Чортоқ туманида ўз фаолиятларини бошладилар, улар қадами етмаган давлат идоралари, жамоат бирлашмалари, халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда тиббиёт бирлашмалари, пахта далалари ҳеч бири эътибордан четда қолгани йўқ. Айниқса, уйма-уй хонадонларга кириб боришларининг ўзи ҳам тарғибот кўламининг нақадар кенгайганлигини ифодалайди.

Юртимиздаги сиёсий жараён ҳисобланган сайловда фуқаролар фаол иштирокчи, халқимиз эса ўтказиладиган сайловларда давлатимиз обрў-эътиборини юксакка кўтарувчи ягона куч.

Бу борада вилоятимиз бўйлаб олиб борилаётган амалий чора-тадбирларнинг барчаси сайловга қадар аҳолининг барча қатламини билиши зарур бўлган кўникмаларга ўргатади. Аслида мақсад ҳам шу. Куч бирликда дейишганидек, ишчи гуруҳ аъзолари бирдам ҳаракатда давом этадилар!

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими