Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Тартибга солинган тўйлар


Тартибга солинган тўйлар

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис палаталари кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрь кунги қўшма қарори билан “Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Кўплаб муҳокамалардан сўнг тасдиқланган ушбу Низомнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ҳамда тизим идоралари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Адлия бўлимлари томонидан жойларда ўтказилган тарғибот тадбирларида тўй-ҳашамлар, маърака-маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар орқали шуҳратпарастлик, ўзини, бойлигини кўз-кўз қилиш, атрофидагиларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини инобатга олмаслик каби ҳолатлар ҳақида сўз борди.

Тадбирлар давомида Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқланган Низомда дафн этиш маросимларидан ташқари барча оилавий тадбирлар фақат бир кун соат 0600 дан 2300 оралиғида ўтказилиши, соат 2300 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмаслигининг қатъий белгиланганлиги тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари, Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашиши, қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкинлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, оилавий тадбирларни ўтказишда амал қилиниши шарт бўлган қуйидаги ҳолатларга тўхталиб ўтилди:

-тўй-ҳашамларни ўтказувчи шахслар тадбирларни ўтказишдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши;

-никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;

-оилавий тадбирларда (дафн этиш маросимидан ташқари) пулли автотранспорт хизмати лицензияга эга бўлмаган ташувчилар томонидан кўрсатилишига йўл қўймаслик, тўй эгаларининг шахсий автомашиналаридан ҳамда ҳомийлар ёрдамида жалб этилган автотранспорт воситаларидан фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;

-шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик;

-маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш.

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Низомнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳолига тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими