Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Сайлов олди тарғибот ишлари Уйчи туманида бошланди!


Сайлов олди тарғибот ишлари Уйчи туманида бошланди!

Сайлов даъвати билан чарчоқ нималигини билмаётган тарғибот гуруҳи аъзолари эрта тонгдан Уйчи туманида иш бошладилар. Уйчи тумани Наманган шаҳрига яқин бўлган туман ҳисобланганлиги учунми, шаҳримиз урф-одатлари уларга бегона эмас. Асосий фаолияти тадбиркорлик ва боғдорчилик ҳисобланган туман аҳолиси сайловда иштирок этишдан мамнун. Аҳолиси зич бўлган ушбу туманда биринчи маротаба сайловда иштирок этаётган ёшлар ҳам талайгина.


Бугун эрта тонгдан ўрта маклаблар ва матабгача таълим муассасаларида бўлган гуруҳ аъзолари ишчи ходимлар билан суҳбат ўтказидилар. Шунингдек, ижодиёт марказлари, тижорат банклари, пахтани қайта ишлаш марказлари ва энг асосийси уйма-уй юриб ҳонадонларга бирма-бир кириб сайловолди тарғибот ишларини давом эттирдилар.

Уйчи тумани аҳолиси учун амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 1000 дан зиёд тарқатма материаллар сайловчилар эътиборига етказилди.

Ва энг асосийси адлия идоралари ходимлари аҳолининг кенг қатлами билан мулоқот қилиб, муаммо ва мурожаатлари билан қизиқдилар. Сайлов тарғиботини олиб боришдан асосий мақсад ҳам манзилли ҳуқуқий тушунчаларни ўз ўрнида беришдан иборат.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими