Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Эълон!


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

1. Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари (1 та штат)

2. Кадрлар бўлими бошлиғи (1 та штат)

3. Психолог (1 та штат)

4. Ўқув жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник ходим (1 та штат)

5. Ўқув методик бўлими услубчиси (2 та штат)

6. Ўқув жихозларига хизмат кўрсатувчи техник (1 штат)

______________________________________________________________________________

Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига қўйиладиган талаблар:

Олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Кадрлар бўлими бошлиғи лавозимига қўйиладиган талаблар:

Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Психолог лавозимига қўйиладиган талаблар:

Олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Ўқув методик бўлими услубчиси лавозимига қўйиладиган талаблар:

Олий ёки ўрта-махсус (3240100-юриспруденция) юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Ўқув жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник ходим лавозимига қўйиладиган талаблар:

Олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

_____________________________________________________________________________________

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

1. Сўровнома;

2. Таржимаи ҳол;

3. Номзоднинг паспорт нусхаси;

4. Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

5. Ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;

6. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

7. Фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

8. 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

9. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

10. Иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

11. Т-2 шаклдаги сўровнома

12. 3х4 см ўлчамдаги 4 дона фотосурат;

13. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза.

БЎШ ЎРИНЛАРГА ИШГА КИРИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА 25 ОКТЯБРЬ ТОПШИРИШЛАРИ ЛОЗИМ.

Телефон: +99897 256 57 59