Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайлов тарғиботчилари бугун Наманган туманида!


Эрта тонгдан ўз фаолиятини бошлаган гуруҳ аъзолари бугун Наманган тумани ўз вазифаларини бажаришга киришдилар.

Маълумки, шу йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига навбатдаги сайлов бўлиб ўтади. Бўлажак сайлов аввалгиларидан тубдан фарқ қилиши кутилмоқда. Чунки бу йилги сайловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил
22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтказилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар куни белгиланган туманга бориб, кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Бошқарма ташаббуси билан тайёрланган тарқатма материаллари гуруҳ аъзоларининг асосий иш қуролига айланди десак муболаға бўлмайди.

Сайлов жараёнларининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилган экан, биз – Адлия идоралари ходимларининг вазифаси бўлажак сайловларда ва уларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча тадбирларда фаоллик кўрсатишдан иборат.

Таъкидлаш керакки, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 9-бандида фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш вазифаси қўйилган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда, эндиликда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган фуқаролар ҳам овоз бериш ҳуқуқига эгадир.

Бу борадаги мавжуд ислоҳотлар ва янгиликлардан хабардор этишда бугун Наманган туманида олиб борилган манзилли ҳуқуқий тарғибот ишлари муҳим аҳамият касб этади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими