Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида М А Ъ Л У М О Т


Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

1. Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида.

Бўлим томонидан ўтган давр мобайнида 20 та идорада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилиб, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 2951 та қонунбузилиш ҳолатлари (мурожаатларни кўриб чиқишда 168 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 1352 та, уй-жой масаласида 71 та, меҳнат соҳасида 27 та, маъмурий жавобгарликка тортишда 19 та ва бошқа қонунбузилишлар
1314 та) аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга жами 20 та тақдимнома, 17 та маъмурий таклифлар киритилди.

Киритилган таъсир чораларига асосан 43 нафар шахслар интизомий жавобгарликка, 19 нафар масъул ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, жами 117 552 000 сўм пул маблағлари қайтарилишига эришилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб маъмурий судларга 10 та аризалар киритилди.

Ҳисобот даврида 10 та идора фаолияти ҳамда жами 34 та
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (7 та Ўзбекистон Республикаси қонуни, 9 та Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, 15 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 3 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, бўлим томонидан 21 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида 3 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 1 та Адлия вазирлигига ва 1 та “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга таҳлилий маълумотлар киритилди.

Ўтказилган ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга 19 та умумлаштирилган маълумотлар, 18 та ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш тўғрисида таклифлар киритилди.

 

2. Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида.

Бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ишлаб чиқишини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 29 октябрдаги 335-ум-сон “Адлия органлари ва муассасаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бўлим томонидан жорий йилнинг 29 апрель куни бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари ва Наманган вилояти юридик коллежига 7-1/235-сонли топшириқ хат юборилиб, ҳар ойнинг
25-санасига қадар бўлимга амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этишга, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тақдим этиб борилиши назоратга олинди.

Шунингдек, бўлим томонидан бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар олиниб, бошқармада ташкил этилган ишчи гуруҳга кўриб чиқилди ҳамда 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами
101 та таклифлар
кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига юбориди.

 

2. Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида.

Ўтган давр мобайнида бўлимга жисмоний ва юридик шахслардан жами 107 та мурожаатлар (39 та шикоят, 64 та ариза ва 4 та таклиф) келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 79 таси кўриб чиқилиб, 53 таси қаноатлантирилган ва 26 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими