Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2019 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ


Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 45 та қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда уларнинг 46 та қарори давлат ҳисобига олинди.

Бундан ташқари, бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ҳокимларга жами
99 та ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига 142 та қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар берилди.

Бошқарма томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 101 та амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

Шунингдек, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, вакант штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриб борилмоқда.

Жумладан, вилоятда 01.10.2019 йил ҳолатига 212 та юридик хизмати штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 197 та юридик хизмат ходими фаолият кўрсатмоқда, барчасининг маълумоти олий. Қолган 15 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант. Ваҳоланки,
2018 йил 1 январь ҳолатига вакант юридик хизмат ходимлари ўринлари сони 85 та эди.

Бўлим томонидан вакант юридик хизмат штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди ва бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Жумладан, бўлим томонидан веб-сайт, фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда юридик хизматдаги вакант штат бирликлари бўйича эълон бериш, туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда юриспруденция йўналишини тамомлаб, ишсиз юрган шахсларни хатловдан ўтказиб, вакант штат бирликлари мавжуд бўлган идораларга тавсия қилиш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди ва бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Жумладан, бўлим томонидан жорий йилнинг 12 март куни вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант иш жойлари юзасида “Наманган ҳақиқати” газетаси, Наманган вилоят телерадиокомпанияси, Наманган вилоят бандлик бош бошқармасига тегишли хатлар киритилди ҳамда бу борадаги эълон бошқарманинг facebookдаги саҳифасига жойлаштирилди. Бу каби ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда.

Бўлим томонидан 2019 йилда юристларни малакасини ошириш бўйича “Сайёр малака ошириш” ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказидан шартномалар олиб келинди ҳамда вилоятдаги ташкилотларга ушбу шартномалар тарқатилди, 87 нафар малакасини оширмаган юридик хизмат ходимлари бўйича 58 та давлат органлари ва ташкилотларига огоҳнома чиқарилди.

Бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 10 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширган бўлиб, 8 нафари аттестациядан ўтган деб топилган, 1 нафари аттестациядан ўтмаган, 1 нафарининг ҳужжати ижросиз қайтарилган.

Бундан ташқари, 2019 йил 9 ойи давомида адлия бошқармасига
97 нафар юридик хизмат ходимлари лавозимга тайинлашга келишиш бўйича ҳужжатлар топширган бўлиб, бошқарма ҳузуридаги комиссия томонидан
89 нафар ходим бўйича лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 80 нафар ходим бўйича розилик берилган ҳамда 9 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган, 8 нафар талабгорнинг ҳужжатлари ижросиз қайтарилди. Шунингдек, 36 нафар ходим бўйича лавозимдан озод этиш бўйича келишиш амалга оширилди, 1 нафар ходимни келишишга розилик бериш рад этилди, 15 та юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда вилоят адлия бошқармасида стажировкани ўтадилар. Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида ҳисобот даврида 28 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон мартаба даражалари берилди.

Шунингдек, бўлим томонидан ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат фаолияти ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ва норма ижодкорлиги фаолияти доимий равишда ўрганиш ва мониторинг қилиб келинмоқда.

Бўлим томонидан 2019 йил 9 ойи давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда жами 933 та, шундан юридик хизмат соҳасида 206 та, норма ижодкорлиги соҳасида 727 та қонунбузилишлар ҳолатлари аниқланиб, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан
35 та тақдимнома, 66 та огоҳнома, 17 та маъмурий таклифлар киритилиб,
23 нафар масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 10 тасига хайфсан, 4 тасига ойлик иш ҳақидан жарима, 9 таси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Маъмурий жавобгарликка ториш юзасидан киритилган таклифларга асосан 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 7 949 000 сўмлик маъмурий жарима ундирилди, туман (шаҳар) ҳокимларининг жами 41 та (шундан 39 таси бўлим ташаббусига кўра) бекор қилинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарма бошлиғининг 2019 йил 9 январдаги 6-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 2019 йил I ва II чоракларга мўлжалланган
Иш режаси”нинг 8-банди, бошқарма бошлиғининг 2019 йил 22 майда тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича 2019 йилнинг май-ноябрь ойлари учун мўлжалланган Режа-графиги” ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 май куни Наманган шаҳар ҳокимлигида,
20 июнь куни Тўрақўрғон туман ҳокимлигида, 24 июль куни Уйчи туман ҳокимлигида, 26 июль куни Мингбулоқ туман ҳокимлигида, 30 август куни Косонсой ва Чуст туман ҳокимликларида, 27 сентябрь куни Учқўрғон туман ҳокимлигида, 28 сентябрь куни Янгиқўрғон туман ҳокимлигида мазкур ҳокимликлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларда давлат ҳокимияти
ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи қоидаларни аниқлаш юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида
ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи қоидалар мавжуд бўлган Тўрақўрғон тумани ҳокимининг 4 та қарор ва 1 та фармойиши, Наманган туман ҳокимининг 2 та қарор
ва 4 та фармойиши, Халқ депутатлари Наманган туман кенгашининг
4 та қарори, Уйчи туман ҳокимининг 2 та қарор ва 1 та фармойиши, Халқ депутатлари Уйчи туман кенгашининг 6 та қарори, Мингбулоқ туман ҳокимининг 2 та қарори ва Халқ депутатлари Мингбулоқ туман кенгашининг 12 та қарори, Косонсой тумани ҳокимининг 3 та қарори ва 1 та фармойиши ҳамда Халқ депутатлари Косонсой туман кенгашининг 4 та қарори, Чуст тумани ҳокимининг 1 та қарори ва Халқ депутатлари Чуст туман кенгашининг 9 та қарори, Учқўрғон туман ҳокимининг 2 та қарор ва 4 та фармойиши, Халқ депутатлари Учқўрғон туман кенгашининг 2 та қарори, Янгиқўрғон туман ҳокимининг 1 та қарор ва 4 та фармойиши, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгашининг 5 та қарори қабул қилинганлиги аниқланди.

Ўрганиш якуни бўйича юқорида қайд қилинган қарор
ва фармойишларни бекор қилиш юзасидан Тўрақўрғон туман ҳокимлигига
2019 йил 21 июнь куни, Наманган туман ҳокимлигига 2019 йил 29 июнь куни, Уйчи ва Мингбулоқ туман ҳокимликларига 2019 йил 26 июль куни, Косонсой тумани ҳокимлигига 2019 йил 30 август куни, Чуст тумани ҳокимлигига
2019 йил 31 август куни, Янгиқўрғон ва Учқўрғон туман ҳокимлигига
2019 йил 30 сентябрь куни тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан Чуст туман ҳокимининг 2019 йил
10 апрелдаги 2617-сонли қарорига асосан мазкур туман ҳокимининг 2019 йил 19 февралдаги 30-ф-сонли фармойиши, Наманган туман ҳокимининг 2019 йил 29 июлдаги 2900-сонли қарорига биноан мазкур туман ҳокимининг 4 та фармойиш ва 2 та қарори, Халқ депутатлари Мингбулоқ туман кенгашининг 2019 йил 8 августдаги 233/90-5-сонли қарорига асосан ушбу кенгашнинг 12 та қарори бекор қилинди ҳамда Мингбулоқ туман ҳокимининг 2019 йил
14 августдаги 4380-сонли қарорига асосан туман ҳокимининг 2 та қарори амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Шунингдек, Уйчи туман ҳокимининг 2019 йил 12 сентябрдаги
6164-сон қарорига асосан 2 та ҳоким қарори мувофиқлаштирилди ва 1 та фармойиш бекор қилинди, Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг
2019 йил 14 августдаги 249/58-05-сонли қарорига асосан Кенгашнинг 3 та қарорининг айрим бандлари, 1 та қарор тўлиқ бекор қилинди ва 2 та қарор мувофиқлаштирилди.

Бундан ташқари, Тўрақўрғон туман ҳокимлигига 2019 йил 21 июнь куни киритилган тақдимномада кўрсатилган камчиликларга йўл қўйганлиги учун туман ҳокимлиги бош юрисконсульти А.Нодиров туман ҳокимининг 2019 йил 10 августдаги 106-ф-сонли фармойишига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги инобатга олинди. Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман кенгашининг 30.09.2019 йилдаги 5/47-5-сонли қарорига асосан Кенгашнинг 21.04.2018 йилдаги 5/34-3-сонли қарори
3-банди, 3 хатбошиси ва 27.12.2018 йилдаги 5/40-5-сонли қарорининг
2-банди, 3-хатбошиси ўз кучини йўқотган деб топилди.

Шунингдек, Тўрақўрғон туман ҳокимининг 26.09.2019 йилдаги
1543-сонли қарорига асосан туман ҳокимининг 15.08.2018 йилдаги
833-сонли қарорининг 3-банди мувофиқлаштирилди, 3-банди 2 ва
3-хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди, туман ҳокимининг 26.09.2019 йилдаги 1542-сонли қарорига асосан ҳокимнинг
20.10.2018 йилдаги 1075-сонли қарорининг 5-банди, 27.09.2019 йилдаги
134-ф-сонли фармойишига асосан ҳокимнинг 30.07.2018 йилдаги
104-ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб топилган.

Бундан ташқари, адлия вазирининг жорий йил 20 июндаги 199-ум-сон буйруғига мувофиқ 2019 йил 24 июнь – 3 июль кунлари республикадаги туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида ер майдонларини ажратиш ва заҳирага қайтариш тўғрисида қабул қилинган қарорлар танлов асосида ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ер майдонларини ажратиш ва заҳирага қайтаришда амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилмаган ҳолда кўплаб ноқонуний қарорлар қабул қилинганлиги аниқланиб, вилоятдаги туман (шаҳар) ҳокимликларига 12 та тақдимнома киритилди ҳамда камчиликларга йўл қўйган 5 нафар масъул шахсга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар ва ушбу соҳага дахлдор ташкилотлар (архитектура, ер ресурслари ва кадастр бўлимлари) томонидан ер муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларини олдини олиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари ва соҳага доир ташкилотларнинг маъсул ходимларига жорий йилнинг
15 август куни вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида ер ажратиш ва заҳирага қайтариш тўғрисидаги қонунчиликни тушунтириш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Ҳозирги вақтда фуқаролар турли масалалар бўйича бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари мутахассисларга мурожаат этишиб ўзларига керакли ҳуқуқий маслаҳатларни олишмоқда.

Жумладан, бўлим томонидан ҳисобот даврида юридик хизмат фаолиятига дахлдор 6 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, улардан 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси қаноатлантирилган, 1 та мурожаат тегишлилигига кўра юборилган.

Мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича давлат органларига 2 та тақдимнома киритилган бўлиб, унинг ижроси юзасидан Чуст туман ҳокимининг 10.04.2019 йилдаги 2617-сонли қарорига асосан туман ҳокимининг 19.02.2019 йилдаги 30-ф-сонли фармойиши бекор қилинди ҳамда 1 нафар юридик хизмат ходими лавозимидан озод этилган.

Бўлим томонидан адлия бўлимларига доимий равишда ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш юзасидан услубий кўмак бериб борилмоқда, доимий равишда ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиб, ишлаб чиқилган тавсиялар асосида адлия бўлимларини методик таъминлаб борилмоқда.

Хусусан, томонидан доимий равишда (2019 йилнинг 15 февраль, 30 май, 8 июнь, 15 август, 17 август) вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари ва адлия бўлимлари ходимларига ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизмат фаолиятидаги қонунчилик, жойлардаги муаммолар ва уни бартараф этиш йўллари бўйича тушунтириш берилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан 2019 йилнинг
17 августида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан чиқарилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хиллигини таъминлаш, юридик хизматлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив тусдаги қарорларни қабул қилишда юридик хизматнинг роли - муаммолар, камчиликлар, уларни бартараф этиш ҳамда соҳа фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинарда Семинар тренингда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари адлия бошқармалари, вилоят ҳокимликлари масъул ходимлари, адлия бўлимлари бошлиқлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизмат ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир кун тартибида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини regulation.gov.uz муҳокама порталига жойлаштириш каби масалалар ўрин олди.

Семинарда Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза
ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи С.Азизов “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар” мавзусида ўз маърузаси билан иштирок этиб, йиғилган иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди ҳамда тадбир тафсилотлари юзасидан Андижон вилоят телевидениесига интервью берди. Семинар-тренинг қизғин бахс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил
II ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг 15-банди ҳамда 2019 йил
15 августдаги 250-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида буйруқ билан тасдиқланган Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 19-23 август кунлари Жиззах вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларида
2017-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида норма ижодкорлиги, қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш ҳамда юридик хизматлар фаолиятини ташкил қилишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда Ишчи гуруҳ таркибида Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи С.Азизов ҳам киритилган бўлиб, Ишчи гуруҳ билан биргалик ўрганиш давомида Жиззах вилоятида тегишли адлия органларидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган ҳолда 64 та маҳаллий ҳокимликлар қарорлари қабул қилинганлиги аниқланди.

Ўрганиш якунлари бўйича бўлим бошлиғи С.Азизов томонидан жорий йилнинг 23 август куни Жиззах вилоятидаги туман (шаҳар) ҳокимликлари юрисконсультлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари учун улар томонидан маҳаллий ҳокимликларни қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда вужудга келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, ҳуқуқий экспертизанинг мазмун-моҳияти юзасидан мастер класс ўтказилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш мақсадида
2019 йилнинг 9 ойи давомида 5 та оғзаки тарғибот, 4 та газетада, 2 та телевидениеда, 9 та веб-сайтда ва 7 та ижтимоий тармоқларда бевосита чиқишлар қилинди.

Шунингдек, бўлим томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари учун ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиб, етказиб келинмоқда.

Жумладан, бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ер ажратиш бўйича қонунчилик юзасидан 2 та кўргазмали қўлланма (слайд) тайёрланди ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар”, “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини бўйича материаллар” тўплами тайёрланди ва тарқатилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этишда юридик хизмат ходимларининг бошқарма ва туман адлия бўлимларига интеграция қилиш, доимий равишда ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилиши самарадорлигига эришиш бўйича мониторинг қилиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “ЮРИДИК ХИЗМАТ НАМАНГАН” ва “НАМАНГАН ҲОКИМИЯТ ЮРИСТЛАРИ” гуруҳлари ташкил этилди.

Ушбу гуруҳларда қонунчилигимизда рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар, жойларда ўтказилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида фойдаланиш учун кўргазмали тарғибот материаалларининг электрон кўринишдаги маълумотлари, юридик хизмат ходимлари иш фаолияти учун зарур бўлган методик қўлланмалар ва кўрсатмалар жойлаштириб борилмоқда ҳамда уларнинг иш фаолиятида вужудга келаётган муаммоларга жавоблар берилмоқда.

С. Азизов 
М. Усманхожиев

Наманган вилоят адлия бошқармаси
масъул ходимлари