Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Халқни рози қилиш энг устувор вазифамиз.


Ҳар бир инсон ер сотиб олар экан, улкан умидлар билан келажакка умид қилади, яхши ниятда шу ерга сармоя киритади, лекин бази ҳолларда аҳолига қўшимча имкониятларни яратиш, жойларни ободлигини таъминлаш, туман марказларини кўркини яхшилаш ёки яна бошқа эзгу мақсадларда маҳаллий ҳокимликлар қарорига кўра уй-жойлар, ер-томрқолар бузилишга тушиши табиий ҳол. Аммо фуқаролар жабр кўрмаслигини таъминлаш, бу каби вазиятларда халқни рози қилиш ҳам аслида маҳаллий ҳокимликларнинг энг устувор вазифаси ҳисобланади.

Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан туманнинг Еттикон МФЙда яшовчи фуқаро М.Бурхонованинг Гўзал МФЙ ҳудудида жойлашган ер участкаси туман ҳокимининг қарорига кўра давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги ҳамда ўрнига бошқа ер участкаси берилмаганлиги сабабли туман ҳокимлиги ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, Тўрақўрғон тумани Еттикон МФЙда яшовчи фуқаро М.Бурхоновага Халқ депутатлари Тўрақўрғон район Совети ижроия комитетининг 1989 йил 15 ноябрдаги № 189/11-сонли қарорига асосан 0,08 га ер майдони томорқа сифатида ажратиб берилган. Ажратиб берилган ушбу ер майдонидан 2014 йилгача фойдаланиб келганлиги, солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги аниқланган.

Ўрганиш жараёнида хақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 март кунги “Наманган вилоятида қуввати 900 мВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-1943-сонли қарорига кўра Наманган вилояти ҳокими
ва Тўрақўрғон туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан Тўрақўрғон ИЭС қурилиши муносабати билан ер майдонлари олиб қўйилган фуқароларга туман захирасидаги ер майдонларидан уй-жой қуриш учун ажратиб берилиши кўрсатилган.

Бироқ, фуқаро М.Бурхоновага тегишли бўлган 0,08 га ер майдони олиб қўйилган бўлсада, унга бошқа ер майдони ажратиб берилмаган. Фуқаро М.Бурхонова томонидан туман ҳокими номига бир неча бор ер майдони ажратиб берилиши юзасидан қилган мурожаатлари шу кунга қадар натижасиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги
97-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
2-бандида
Ер участкаси ёки унинг бир қисмини (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи билан келишув бўйича — тегишли равишда туман (шаҳар) ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори бўйича ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.

Ер эгаси, ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаган тақдирда ушбу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин” деб кўрсатилган.

Низомнинг 14-бандида “Ер участкаларининг давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларнинг мулки бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда кўрсатиб ўтилган фуқароларга, уларнинг оила-аъзоларига, шунингдек, ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшайдиган фуқароларга уларнинг танлашига кўра ҳамда томонларнинг келишуви бўйича ижтимоий нормадан кам бўлмаган майдонга эга бўлган тенг қийматли бошқа қулай уй-жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уйлар (квартиралар), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қиймати тўланади” деб белгиланган.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 27-банди 2-хатбошисида “олиб қўйилаётган ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилган тақдирда якка тартибда уй-жой қуриш учун компенсация сифатида ер участкаси бериш ва бузилаётган уйлар (квартиралар) мулкдорига товон тўлаш ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиши” белгиланган.

Низомнинг 2-бандида “Ер участкаси ёки унинг бир қисмини (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи билан келишув бўйича – тегишли равишда туман, шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори бўйича ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади” деб белгиланган бўлсада, фуқаро М.Бурхонованинг 0,08 га ер майдони унинг розилиги олинмасдан олиб қўйилишига йўл қўйилган.

Ваҳоланки, Низомнинг 3.1-банди еттинчи хатбошисида ер участкаларини олиб қўйишда объектларни бузишга кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилиши таъкидланган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Тўрақўрғон туман маъмурий судига М.Бурхонованинг манфаатини кўзлаб, даъво аризаси киритилди
ва
тегишли бўлган 0,08 га ер майдони ўрнига ер участкаси ажратиш чоралари кўрилди ҳамда мурожаат қаноатлантирилди.

 

 

Улуғбек Джаббаров
Тўрақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи