Боғланиш

Телефон
(+998 69) 227-06-62

Электрон манзил
namangan@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

04

Кексалар ҳафталиги: Кекса авлод вакиллари доим эътиборда.


    Инсонни улуғлаш, фуқароларни давлат ҳимоясига олиш энг аввало бош қомусимизда алоҳида эътиборга олинган. Бу ҳам бўлса юртимизда инсон манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйишдаги муҳим қадам ҳисобланади – дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фахрийси Халим Бобоев.


    Дарҳақиқат, гап инсон манфаатлари хусусида борар экан энг аввало кўз олдимиз кексаларимиз келади. Жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида кексалар фаолият юритиб, ёш авлод учун ўрнак бўлгани бор гап. Шу маънода бугун Адлия бошқармасида ўтказилган учрашувда Адлия вазирлигининг фахрийлар кенгаши раиси Эрмуҳаммад Шерматов, ҳамда кенгаш аъзоси Халим Бобоев ва бошқарманинг Фахрийлар кенгаши раиси Одилжон Азимовлар иштирок этиб, бошқарма ва тизимда узоқ йиллар меҳнат қилган, кўплаб ёшларга устоз бўлган фахрий ходимларимиз билан учрашдилар.


    Куни кеча қабул қилинган “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Қарорида 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг 1-ҳафтасини “Кексалар ҳафталиги” деб белгиланди. Чунки ушбу қарор орқали жамият ҳаётида кекса фуқароларнинг ролини ошириш, узоқ йиллар давлатимизга хизмат қилган фахрийларни муносиб қадрлаш масаласига эътибор қаратилди.


     Шу билан бир қаторда бугунги учрашувда, вилоятимиз ҳудудидаги жазони ижро этиш муассасасидан қайтган, тузалиш йўлига кирган 13 нафар фуқароларимиз иштирок этиб, кекса авлод вакилларининг панд-насиҳатларини тингладилар.

 
     Шундан, сўнг фахрийларимиз ҳамда ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган бир гуруҳ фуқароларимиз бошқарма томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Учрашувдан сўнг фахрийлар учун дастурхон ёзилиб, улар билан бир пиёла чой устида суҳбат қурилди.


     Айни даврда жадал ривожланиш босқичларини бошимиздан ўтказар эканмиз, инсон манфаатларини олий ўринга қўйиш ҳамда кексалар дуосини олиш ҳар биримиз учун катта бахт. Шундай экан кексалаларимиз доимо бизнинг эътиборимизда бўлиб қолаверади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими