Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Товар хом ашё биржаси иштирок этадиган барча тадбиркорлар диққатига!!!


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 29 июлдаги 233-ум-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига асосан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш бўйича Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, мазкур Ишчи гуруҳ адлия бошқармаси томонидан давлат харидларини амалга оширишда амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатлари бўйича мурожаатларни кўриб чиқади.

Шунга кўра, Сиз харид ўтказиш тўғрисидаги эълонда адлия бошқармаси томонидан ўтказилаётган харидларнинг ҳар бир босқичида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар бўйича шикоят қилиш учун Адлия вазирлигининг 1008 ҳамда бошқарманинг махсус телефон рақами 69-227-06-62 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Мурожаат қилувчиларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.