Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

STREET-LAW – лойиҳаси токомиллашиб, тажрибалар кенгаймоқда.



Ўзгараётган муҳитга ўз вақтида жавоб бериш учун самарали воситаларни қўллаш зарур. Қонунларни ишлаб чиқаётганда ҳар ҳил соҳадаги одамларнинг фикрларига қулоқ тутишимиз, халқимизнинг мавжуд янгиликлардан боҳабар қилишимиз керак, чунки, қонунлар уларнинг ҳаётига бевосита таъсир қилади.

Аслида лойиҳанинг мақсади ҳам шу. Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг ўзида 5-бор ўтказилган STREET-LAW тадбири бу гал ҳам ўз самарасини беришига ишонамиз. Шаҳримиз бўйлаб ўтказилган лойиҳада Наманган далат университетининг кўнгилли ёшларидан иборат бўлган гуруҳ фаол қатнашдилар. Мазкур тадбирнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, одамлар гавжум бўлган ҳудудларда Президент фармонлари, қарорлари ҳамда Қонунлардаги мавжуд ўзгаришларни халқимизга сифатли етказишнинг энг қулай усулидир.

Кўнгилли ёшлар гуруҳининг 12 нафар йигит-қизлари пиёдалар ўтиш йўлаклари, савдо масканлари, бозорлар, чораҳаларда аҳолининг кенг қатлами учун тушунтириш ишларини олиб бордилар. Бу галги тадбирда ўрта таълим мактабларида ҳуқуқнинг илк тушунчалари юзасидан ўқувчилар ўртасида викториналар ташкил қилиниб, ғолиб болажонлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида 12 хил мавзуда тайёрланган 2000 минг дона флаер ва буклетлар аҳолининг кенг қатламига тарқатилиб, уларнинг ҳуқуқий мавзудаги саволларига жавоб берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шу ўринда айтиш керакки, ахборот оламининг ҳам ривожланиш йўллари мавжуд. Аввало, эътиборни ҳуқуқий ахборотни қай ҳолатда, қандай усулда етказиш масаласига қаратсак, замонавий ахборот коммуникациялари бу борада етакчилик қилиши табиий. Бироқ, аҳолини қандай муҳим технологиялар борлиги, унинг афзалликлари билан таништиришда STREET-LAW тадбирларини ўтказиш катта куч дегани.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.