Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Поп туман адлия бўлимининг бир иш куни!


Адлия бўлимлари фаолиятини ёритиб бориш анъанага айланиб бормоқда. Ташкил топганига хали кўп вақт бўлгани йўқ, бироқ адлия бўлимлари халқнинг ишончини оқлашга, уларга беғараз ёрдам беришга доим тайёр. Фикримизни Поп тумани мисолида ифодалайдиган бўлсак, вилоятимизнинг 40%га яқин аҳолиси туман ҳисобига тўғри келади. Ҳудуд катта бўлиши баробарида мурожаатчилар ҳам, муаммолар ҳам ўзига яраша топилади. Аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳар қандай масалаларни қонуний ҳал этиш баробарида, туман аҳолисининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда, тумандаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашда бўлим ходимлари фаол.

Аввало кунимизни бўлимда иш жараёнини бошланишини кузатишдан бошладик. Бўлим бошлиғи Азамат Жўраев кунлик режа асосида ходимларга вазифаларни тақсимлаб, уларга йўналишлар берди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлигига ташриф буюрилиб, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси К.Талапова билан суҳбатлашилди.

Кейинги манзилимиз туманда жойлашган Мурувват уйи бўлди. У ерда хизмат қилаётган тиббиёт соҳаси вакиллари учун “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири ўтказилди. Шу билан бир қаторда руҳий ва жисмоний жиҳатдан носоғлом бўлган беморлар ҳолидан хабар олинди.

Куннинг иккинчи ярмида “Поп цемент” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига ташриф буюрилиб, у ерда фаолиятини бошлаган 5 нафар Хитойлик инвесторлар билан учрашилди.

Заводнинг умумий қиймати 28 млн АҚШ долларни ташкил этиб, шундан ташаббускорнинг ўз маблағи ҳисобидан 7 млн АҚШ доллар, хорижий инвестиция ҳиобидан 21 млн АҚШ долларни ташкил этади.  

Лойиҳа тўлиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйгандан сўнг 300 минг тонна йиллик цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши мумкинлиги аниқланиб, бўлим бошлиғи А.Жўраев уларга юртимизда яратилаётган мавжуд имкониятлар хусусида тушунтириш бериб,  уларнинг муаммолари билан қизиқди.

Шундай қилиб бўлимнинг бир кунлик самарали иш фаолияти суратга олиниб, бўлим ходимлари фаолияти билан яқиндан танишилди. Аслида фаолият мақсадлари халққа якдил хизмат қилишга қаратилган Адлия бўлимининг ҳар бир куни фуқаролар манфаати учун хизмат қилишдан бошланади.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими