Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Апостиль учун энди Тошкентга борилмайди


Мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бериб, фуқароларимизга уларнинг кундалик ҳаётларида бўладиган турли муносабатларда, ҳусусан давлат органлари билан бўладиган ҳуқуқий муносабатларда кўплаб қулайликлар яратилмоқда, ортиқча қоғозбозлик, буйруқбозлик ва сан-соларликларга барҳам бериб келинмоқда.

Бунга ёрқин мисол сифатида шуни айтиш мумкинки, бундан бир неча ой муқаддам фуқаролар чет давлатга боришдан аввал ўзларига тегишли бўлган айрим ҳужжатларга апостиль қўйиш учун тўғридан-тўғри Адлия вазирлигига мурожаат қилишлари керак эди. Бу ўз навбатида фуқаролардан ортиқча ҳаражат ва вақт талаб қиларди.

Жорий йилнинг 15 февраль куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли қарори билан тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”га асосан вилоят Адлия бошқармалари ҳам тегишли ҳужжатларга апостиль қўйишга ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, давлат хизматлари марказлари орқали ваколатли органлар томонидан апостиль қўйиш ёки апостиль қўйишни рад этиш қисқа муддатларда амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Мазкур ўзгаришлар фуқаролар учун қулайлик ва тежамкорлик гарови бўлди десак муболаға бўлмайди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг март ойидан бошлаб фуқаролар ҳужжатларига белгиланган тартибда апостиль қўйиб келинмоқда.

Бугунги кунга қадар Наманган вилоят адлия бошқармасига ўз ҳужжатларига апостиль қўйишни сўраб жами 250 та фуқаро мурожаат қилган бўлиб, мазкур фуқароларнинг жами 455 та ҳужжатларига белгиланган тартибда апостиль қўйилди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, ислоҳот ислоҳот учун эмас, халқ учун эканлиги, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан бугун жамиятимиз ривожи учун хизмат қилмоқда.

Наманган вилоят адлия
бошқармаси масъул ходимлари
А.Саттибоев, Н.Хасанов