Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ART SOFТ TEX: Тадбиркорнинг муаммоси жойига чиқиб ўрганилди.


Тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни тинглаш, мурожаатларига ечим топиш мақсадида раҳбарлар вилоятда ғайрат, шижоат ва ўз меҳнати билан халқ ишончига кириб бораётган ART SOFT TEX момиқ сочиқлар корхонасига ташриф буюрдилар.

ART SOFT TEX ёрлиғи билан турли бичим ва рангларда момиқ сочиқлар, катталар ва болаларга мўлжалланган халат ҳамда чойшаб каби 350 турдаги импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулот тайёрловчи корхонадаги мавжуд шароитлар, муаммоли масалалар билан танишдилар.

Аслида мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасига берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб ҳам оиласи, ҳам жамият равнақига ҳисса қўшаётган инсонлар кўп. Айниқса бу каби тадбиркорлар вилоятимиз иқтисодиётининг ўсишига хисса қўшиб келмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкуловнинг вилоятимизга ташрифи давомида тадбиркорлар томонидан 97 та мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 3 тасига жойида тушунтириш  берилиб, 94 та мурожаат кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Учрашувларда келиб тушган мурожаатларнинг 33 тасида Республика даражасида, 55 тасида вилоятимиз даражасида, 9 тасида туман (шаҳар) даражасида кўриб чиқиладиган муаммолар ўз аксини топган.

Учрашув тафсилотлари “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” ҳамда Наманган вилоят телевиденияси орқали ёритилиши маълум қилинади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими