Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Адлия вазири ўринбосари томонидан учрашувлар Тўрақўрғонда давом эттирилмоқда.


Аввал хабар берганимиздек, адлия вазири ўринбосари бошчилигида вилоятимиз тадбиркорлари билан ўтказилаётган учрашув куннинг иккинчи ярмида Тўрақўрғон туманида давом этмоқда. Учрашувда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан тадбиркорлар ташриф буюриб, ўзларининг муаммоли масалалари, шу жумладан фуқаролар ва юридик шахсларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган ер участкалари учун компенсация турлари ва етказилган зарар миқдорининг тўланиши, банклардан кредит олиш, хусусий мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун ер ажратиш, шу билан бир қаторда боғдорчилик, чорвачилик, иссиқхона фаолиятини юритиш учун ер майдони ажратиш ва бошқа инсон ҳуқуқлари манфаатларига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг аниқ таҳлили юзасидан қўшимча хабар қилинади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими