Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ЭЪЛОН! Ҳурматли фуқаролар, вилоятимиз тадбиркорлари!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида, Адлия вазири томонидан Наманган вилоятида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилади.

Учрашувлар жорий йилнинг 19 сентябрь куни шаҳримизда жойлашган “Ёшлар маркази”да соат 10-00 дан 13-00 га қадар.

Шу куни соат 14-00 дан 17-00 га қадар Тўрақўрғон туманида жойлашган маданият саройида ўтказилади.

Унда вилоятимиздаги мутасадди ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, Бош вазир қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхонаси ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этадилар.

 

Сайёр учрашувларга ташриф буюринг ва ўзингизни муаммоли масалангизга ҳуқуқий ечим топинг.

 

Учрашувга марҳамат!

 

Наманган вилоят адлия бошқармаси