Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Баскетбол федерацияси билан узвий ҳамкорлик!


Дарҳақиқат, вилоятда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришга эътибор кучаймоқда. Янги спорт иншоотлари ва майдонлари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Спорт турлари бўйича Наманган вилоятида ўтказилаётган мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақалар сони кўпаймоқда. Мусобақалар орасида ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан қаралаётган спорт тури – бу баскетболдир.

Наманган олимпия заҳиралари коллежида Халкаро мустакиллик баскетбол турнирининг якунловчи уйинлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон спортчилари ўртасида муросасиз кураш олиб борилди. Ўзбекистонлик қизлар фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоятимиз шаънини ҳимоя қилдилар.

Унда вилоят адлия бошқармаси ходими Зулфияхон Ахмедходжаева ҳайъат раиси сифатида иштирок этиб, ғолиб бўлган спортчи қизларимизни тақдирлаб, уларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими