Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Сайёр қабул: Аҳолининг мурожаат қилиш маданияти тобора юксалмоқда.


Гап сайёр қабуллар ҳақида борар экан кейинги йилларда раҳбарлар томонидан шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиш жараёни тезлашмоқда.

Фикримизни аниқроқ ифодалайдиган бўлсак, биргина Тўрақўрғон туманида ўтказилган сайёр қабулга ҳали ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Халқ дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ечим топишда чарчамайдиган Адлия идоралари раҳбарлари олдидаги асосий мақсад ҳам аслида шу.

Қарангки жорий йилнинг июнь ойида туманда ўтказилган сайёр қабулда 40 дан ортиқ мурожаат келиб тушган эди. Шундан 33 таси қаноатлантирилганди.

Бугун эса туман аҳолиси ўз ҳуқуқ ва манфаатлари йўлида идора раҳбарларига ўз фикрини аниқ ифодалай олиш даражасига етди. Бу ҳам бўлса уларнинг мурожаат қилиш маданиятини юксалаётганидан даракдир.

Дарҳақиқат фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омилларидан биридир. Ушбу ҳуқуқларни амалга оширишларида ўтказилган сайёр қабуллар улар учун нечоғлик аҳамият касб этишини яхши биламиз. Навбатаги сайр қабул бошқарма бошлиғи ўринбосари Анваржон Турсунов бошчилигида ўтказилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг сарҳисоб қиладиган бўлсак 60 га яқин мурожаатчи ижтимоий-маиший муаммолар, уй-жой, йўл таъминоти ва бошқа турли ўз ечимини излаётган масалалар билан қатнашдилар. Мурожаатчилар орасида “Катта қўрғонча” маҳалласида истиқомат қилувчи Турдиев Абдураҳмон ҳам бор.

- ўғлим 2-чи гуруҳ ногирони, оилали 3 нафар фарзанднинг отаси. Ушбу вояга етмаган болаларнинг ягона боқувчи келиним бўлади. Бундан 2 ой олдин туман Тиббий меҳнат экспертизаси томонидан ўғлимнинг 3-гуруҳ ногирони сифатида расмийлаштирилди. Шу билан бир қаторда ногиролик учун тўланадиган нафақадан ҳам маҳрум қилдилар - дейди мурожаатчи.

Бу масала Адлия бўлими томонидан иш юритувига олиб, фуқарога ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

Аслида мурожаатлар кўп, лекин тегишлилиги юзасидан олиб қарайдиган бўлсак 28 та мурожаат бўлим иш юритувига қабул қилинди. Сайёр қабулда иштирок этган 11 нафар туман ташкилотлари мутасаддилари қолган мурожаатларни назоратга олдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май-август ойларида Тўрақўрғонда олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида туман маркази ҳақиқий обод марказга айланганди. Ўйлаймизки обод марказда ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар натижасида халқимизнинг адлия идораларига ишончи ортиб бораверади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими