Боғланиш

Телефон
(+998 69) 227-06-62

Электрон манзил
namangan@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

11

Бу йил сайловлар йили!


Муҳим сиёсий жараён арафасида барча фуқароларимиз қатори ёш сайловчиларимиз ҳам айни вақтда Адлия идорлари эътиборида. Биргина олий таълим муассасаларининг ўзида сайловчиларнинг катта қисми таҳсил олаётганлигини инобатга олиб, бу галги тарғибот йўналишимизни Наманган давлат университетига қаратдик.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Зулфияхон Аҳмедходжаева ёш сайловчилар учун семинар-тренинг ташкил этди. Гап сайлов ҳақида борар экан, амалга 18 чи кодекс сифатида кирган Сайлов кодексига тўхталмасликни иложи йўқ. Бу борада семинар иштирокчиларига батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлсада, афсуски, ҳануз яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганини таъкидлаб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эди.

Бинобарин, амалдаги сайлов қонунчилиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида айрим мураккабликларни келтириб чиқараётган эди. Аниқроқ қилиб айтганда, бунга сайлов жараёнини ташкил этиш ва ўтказишнинг аксарият тартиб-таомиллари тарқоқ ҳолда бир нечта қонунлар билан тартибга солингани, аксарият қоидалар такрорланиши, шунингдек айрим ўта муҳим масалалар қонун даражасида эмас, балки Марказий сайлов комиссиясининг тегишли низомлари ва йўриқномалари билан белгилангани улар ўртасида баъзи номувофиқлик ва қарама-қаршиликларни вужудга келтираётган эди.

Айни пайтда, сайлов қонунчилигининг баъзи нормалари демократик сайловларни ташкил этиш ва ўтказишнинг замонавий талаблари ва халқаро амалиётига тўлиқ ҳамоҳанг эмас эди. Масалан, парламентда барча сиёсий кучлар учун тенг шароитлар яратилган бир пайтда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига парламент қуйи палатасида олдиндан белгиланган квота асосида ўрин ажратилиши уларнинг фаол ва ташаббускор бўлиб ишлашини муайян даражада сусайтираётганди – дейди ўз маърузасида.

Шу билан бир қаторда бу йилги сайловларнинг аавалгисидан фарқли жиҳатлари ва борадаги янгиликлар хусусида тўхталиб ўтди. Тадбир ҳар тамонлама ёшлар учун қилиқарли аҳамият касб этишига ишонамиз!

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими