Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Медиация низоларни судгача ҳал этишга кўмаклашади.


Медиация институти ҳақида сўз борар экан, бу бизнинг ҳаётимизда нечоғлик аҳамиятга эгалигини аввало тушуниб олишимиз керак. Медиация институти бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида, хусусан, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Австрия, Япония, Хитой, Гонконг, Корея Республикаси, Ҳиндистонда ташкил этилган ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Шунга кўра, “Медиация институти тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши инсон манффатлари йўлида олиб борилаётган ишларнинг давомидир. Мазкур қонунга асосан медиация бу – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усулидир.

Медиатор эса – медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс ҳисобланади. Мазкур қонуннинг 12-моддасига кўра, медиаторга доир талаблар қўйилган бўлиб, унга кўра медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.

Ушбу инстиутни амалга кириб келиши ўз навбатида одил судловни амалга ошираётган судьяларимиз фаолиятида ижобий самара беришига ишонамиз. Мисол учун, биргина фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман), шаҳар судларида кўрилган ишларнинг сони 2018 йилда 1 миллион 251 мингга яқин бўлган бўлса, 2019 йилнинг 2- чорагида 488 мингни ташкил этган. Бу эса судьялар иш ҳажмининг тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Ўз навбатида, бу улар томонидан қабул қилинаётган ҳал қилув қарорларининг сифатига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. 

Судьялар иш ҳажмини камайтириш, шу орқали одил судловни таъминлашнинг самарадорлиги ва сифатини оширишнинг муҳим усулларидан бири фуқаролик-ҳуқуқий низоларни судга қадар ҳал этишнинг муқобил усулларини, жумладан, медиация институтини ривожлантиришдир. 

Медиациянинг мақсади – низолашувчи тарафларнинг низоларини мустақил, ўзаро фойдали шартлар асосида ҳал этиш имкониятини топишга кўмаклашиш. Унинг асосий тамойилларига ихтиёрийлик, тарафларнинг тенглиги, бетарафлик, медиаторнинг холислиги, махфийлик кабилар киради. 

Медиаторлар далилларни текширмайди ва тарафларнинг талаблари қонунийлигига баҳо бермайди, аксинча тарафлар ўртасида бир-бирларини тушунишга, ўзаро мақбул шартларда муаммони ҳал этиш имкониятларини излаш ва ҳал этишга кўмаклашади. 

Қайд этиш жоизки, медиация жараёни, мажбурийлик кучига эга бўлмаган, тарафларнинг ихтиёрийлигига асосланган конфиденциал жараён. Бу низолашаётган тарафларнинг ўз ихтиёрларига кўра танлаб олинган, бетараф учинчи шахснинг воситачилигида, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низони ўзаро муроса - ярашув йўли билан ҳуқуқий асосда ҳал этишдир. 

Бетараф учинчи шахс – медиатор аслида судья ҳам, арбитр ҳам эмас ва келиб чиққан низо юзасидан ҳеч қандай мустақил қарор ҳам қабул қилмайди. Ҳакамлик судидан у айнан шу жиҳати билан фарқ қилади.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи
Ғ.Урунбаев