Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Маъсуллар тадбиркор ва инвесторлар ҳузурида!


Бугунги саъй-ҳаракатларимиз, мақсад-муддаомиз халқимизнинг бугунги ҳаётидан рози, эртанги кунидан кўнгли тўқ бўлишига қаратилган. Буни ҳар бир раҳбар юракдан ҳис қилиши ва зиммасидаги улкан масъулиятни англаб меҳнат қилиши лозим. Шуни унутмайликки, кечаги услуб, қотиб қолган қарашлар билан олдимизга қўйган мақсадларга эришиб бўлмайди. Бугунги давр барчамиздан янгича фикрлашни, замон шиддатига мос ишлашни тақозо этади – дейди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Дарҳақиқат, вилоятда амалга ошириладиган лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари, умуман, халқимиз ҳаётини, турмуш даражасини ошириш юзасидан улкан вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб келаётган тадбиркорлар ва чет эл инвесторлари бугун Адлия идораларининг диққат эътиборида.

Бу борадаги ишларни жонлантириш, тадбиркорларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам бериш, уларнинг жадал ривожланиб бораётган инвестицион муҳитга нисбатан ижобий фикрларини шакллантириш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан ҳудудда жойлашган барча турдаги тадбироклик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ишлаб чиқариш объектларида кенг кўламдаги манзилли тарғиботлар ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари бошқарма бошлиғи бошчилигида барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари томонидан амалга оширилиб, асосий эътибор тадбиркорларимиз манфаатлари учун хизмат қилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, солиқ ва божхона имтиёзлари, уларга яратилган переференциялар ва бошқа муҳим маълумотларга қаратилди.

Шуни гувоҳи бўлдикки, ҳар бир ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбирларнинг ўз олдига қўйган мақсади бор. Бунга биргина Уйчи туман мисолида тўхталсак:

Бўлим бошлиғи томонидан ип йигирув, нетрил ва латекс қўлқоплар хамда пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Мега текстиль” қўшма корхонасига борилиб, корхона рахбарлари билан сухбатлашилди. Сухбат давомида корхонанинг хозирда Туркиялик инвестор Вели Гюнеш рахбарлигидаги “Ўрта Осиё текстиль” корхонаси (85% улушга эга) билан ҳамкорликда қайтадан жихозлаш ишлари кетаётганлиги, 11,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги янги дастгохлар ўрнатилиши, шунда хозирда 3,5 млн АҚШ доллари миқдоридагиси Германиядан олиб келиниб, ўрнатилаётганлиги, 430 та ишчи ўрни яратиш режаси борлигини айтиб ўтди.

Ўз олдиларига улкан мақсадларни қўйган бу каби тадбиркорларимиз барча туманларимизда фаолият бормоқда.