Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

МАДАД ташкилоти: Фуқароларга беминнат ёрдамчи!


Сиз Мадад нодавлат-нотижорат ташкилотини эшитганмисиз? Бу ташкилот ҳақида маълумот борми? Табиийки бу масалада аниқ фикрингиз бўлмаслиги мумкин! Ташкилот ташкил этилганига ҳеч қанча вақт бўлган бўлсада, уни яқиндан таништириш, фолият йўналишлари ва мақсадидан сизларни хабардор этишни лозим деб топдик!

Бугун Наманган давлат университетида давра суҳбати ташкил этилди. Фикримизни ана шу ҳақда давом эттирамиз! Хабарингиз бор Адлия вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар аҳоли манфаатлари ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилаётганлиги бежис эмас. Инсон ҳаёти давомида дуч келиши мумкин бўлган деярли барча ҳуқуқий саволларга жавоб излаб яшайди. Ана шу мақсадда фуқароларимиз учун бепул ҳуқуқий маслаҳатларини бериб келаётган, ҳар томонлама қулай ва замонавий портал бу - Advice.uz ҳисобланади.
Буюк Британия тажрибаси асосида яратилган портал юртимизда иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. У Ўзбекистон тарихида ўхшаши бўлмаган интерактив сайтдир. Унда инсон ҳаёти давомида дуч келиши мумкин бўлган деярли барча ҳуқуқий саволларга жавоблар жамланган. Шу билан бир қаторда фойдаланувчилар онлайн режимда савол бериб, жавоб олишлари мумкин бўлган онлайн мулоқот тизими мавжуд бўлиб, бу ўзига хос ҳуқуқий тез ёрдам демакдир.
Бу борадаги муносабатларни янада тартибга солиш мақсадида шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини юксалтириш мақсадида жорий йилнинг
6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Қарор билан «Мадад» — муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилди. Унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларини, шунингдек, туман (шаҳар)ларда уларнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилиши кутилмоқда.
Қуйидагиларни Муассасанинг асосий вазифалари сифатида белгиланди.
фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича шу жумладан, онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;
фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этиш;
фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этиш;
«Advice.uz» (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталининг мунтазам равишда юритилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш.
Бундан ташқари, “Адолат ” ҳуқуқий ахборот маркази» давлат муассасаси вазирлик ҳузурида фаолият олиб бораётган бўлиб, Қарорда муассаса вазифалари ҳам белгилаб берилди.
Жумладан, қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, шунингдек, қонун ҳужжатларининг Миллий базада расмий нашр этилишини таъминлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини таъминлаш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан белгиланган тартибда фойдаланилишини таъминлаш;
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;
аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг расман чоп этилишини таъминлаш;
Бу борада аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ҳали кўп бора давом эттирамиз! Муҳими фуқаролар ушбу ташкилот бериши мумкин бўлган мададдан фойдалансалар кифоя.
Эслатиб ўтамиз!
Advice.uz –фуқароларга ҳамиша, ҳамма жойда исталган муаммо юзасидан конфеденциал бепул ҳуқуқий маслаҳат беради.
Advice.uz ҳеч қандай тижорий мақсадларни кўзламаган ижтимоий лойиҳадир. Ушбу лойиҳанинг мақсади фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.
Браузерингизга ҳозироқ Advice.uz ни теринг ва муаммоларингизга биз билан қонуний ечим топинг!
Advice.uz – айни дақиқалардан бошлаб хизматингизда!