Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Спорт ташкилотлари билан Адлия идораларининг алоқалари мустаҳкамланмоқда.


Аввал хабар бирганимиздек, жорий йилнинг 5 сентябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган селектор йиғилишида Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилганлиги айтилган эди.

Шу ва бошқа муаммолар, мавжуд камчиликлар, соҳа ривожи учун зарурий эҳтиёжларни ҳал этиш ва жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси фаолиятини жонлантириш, улар фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва уларни ечими юзасидан таклифларини олиш, тегишлича бошқарманинг янги ташаббусларини спорт ташкилотлари билан ўртоқлашиш орқали келгусида самарали фаолият олиб борилишини таъминлаш мақсадида учрашув ўтказилди. Учрашувда туман (шаҳар) ҳудудида фаолият олиборатган спорт федерацияси раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Бошқарма бошлиғи Сабиров Хайрулло Исмаилович ҳудудий федерация вакилларининг фикр-мулоҳазаларини тинглар экан, улар билан қилишини лозим бўлган ишлар юзасидан ўз таклифини билдирди. Масалан, ҳудудларда фаолият олиб бораётган федерацияларни Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси таркибига қўшиш кераклиги, уларнинг эришган натижаларига қараб туширган аъзолик бадали ҳисобидан 200% устама белгилаш масаласи.

Аслида қўйилган таклифлар жуда кўп, бироқ уларни амалга оширишда бирдамлик ва ҳамкорлик асосий куч эканлигини унутмаслик керак. Шу мақсадда соҳа ривожи учун адлия идоралари билан ҳамкорликда қилиниши лозим бўлган ишлар келишиб олиниб, раҳбар томонидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Самимий ва танқидий руҳда ўтказилган учрашув давомида ЎзННТМА вилоят координатори Икромжон Каримов йиғилганларга Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди эълон қилган грант танловларида иштирок этиш орқали ННТлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, грант танловида иштирок этиш тартиби бўйича амалий йўл-йўриқлар берди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими