Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Наманган вилоят юридик коллежи: бўлажак ҳуқуқшуносларга улуғ маскандир!


Ҳақиқатан ҳам юртбошимизнинг сиёсий иродалари натижасида таълим тизимига қаратилаётган эътибор ҳар қанча эътирофга лойиқ. Ёшларимизнинг таълим олишга иштиёқи, касбга бўлган муносабати бугун тамоман бошқача. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги Қарори республикамиздаги мавжуд юридик коллежлар фаолиятидаги тарихий ҳужжат бўлди.

Ушбу қарор асосида Наманган юридик коллежи вилоят Адлия бошқармаси тизимига киритилиб Наманган вилоят юридик коллежи дея эътироф этилди. Бугун ҳақиқатан ҳам тарихий кун десак муболаға бўлмайди. Чунки, юридик коллежлар 2018 йилда Адлия вазирлиги тизимига ўтказилганидан сўнг жорий йилдан бошлаб илк маротаба бўлиб ўтган имтиҳонлардан аъло даражада ўтган ўғил-қизлар биринчи ўқиш куни муносабати билан илм масканига ташриф буюрдилар.

Тадбирга вилоятда фаолият олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан, вилоят ИИБ, судлар, Мажбурий ижро бюроси, Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари вабошқа бир қатор ҳамкор идорлар, шунингдек, Адлия бошқармаси фахрийлари иштирок этиб, ўзларининг тавсияларини ва табрикларини ёшларга билдирдилар.

Анъанага кўра юртимизда байрамлар байрамларга уланиб, улуғ айёмни нишонлаганимиздан сўнг ҳамма ўз иш жойига, ўқувчи талабалар эса билим масканига шошадилар. Бугун ҳам чин маънода байрам десак адашмаймиз. Ташриф бюрган меҳмонлар ва ота онларни коллежнинг фаол ўқувчилари ўзларининг шеър ва куй-қўшиқлари билан қутладилар. Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, илк бор қабул қилинган талабаларда катта таъсурот қолдирди.

Шундан сўнг, 1-босқич талабларига “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” мавзусида очиқ дарс ташкил этилди. Машғулотда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, коллеж директори Хайрулло Сабиров Исмаилович ёшларга бугунги ислоҳотларнинг чин мақсади, юртимизда яратилаётган шароитларнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни, бўлажак ҳуқуқшунослар учун ушбу касбнинг машаққати ҳақида ўз фикрларини билдириб, уларнинг ҳаёти учун зарур бўлган тавсияларни берди.

Ўйлаймизки, амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот, чиқаётган ҳар бир қарорга ўз муносабатимизни билдиришимиз, маъсулиятни ҳис қилишимиз ва келажакка ҳар биримиз даҳлдор эканимизни унутмаслигимиз жоиз.

Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бугунги куннинг бош тамойилидир.

Шундай экан, бу борада Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда юридик коллеж жамоаси ҳамкорликда, ҳаракатдан оғишмай бирдам бўлиб фаолият олиб борсак, кўзлаган мақсадимизга албатта эришамиз.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими