Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Наманган вилоят адлия бошқармаси вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходимлари бўйича мавжуд бўлган БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!


Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни
ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ МАСАЛАСИНИ КЕЛИШИШ
учун адлия бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

(Ушбу фаолият Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2017 йил 28 февралда 2864-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади)

1. Давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси (фирменный бланкада ёзилади, ташкилот раҳбари томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри босилиши лозим);

2. Номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот (электрон шаклда тўлдирилиши ҳамда қоғоз кўринишида чоп этилган нусхаси номзод томонидан имзоланиши, қоғоз ва электрон версиясини адлия бошқармасига тақдим этилиши лозим);

3. Номзоднинг олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломининг иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари (мазкур ҳужжат иш берувчи томонидан лавозими, Ф.И.Ш.ни кўрсатган ҳолда “Аслига тўғри” деб имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши лозим);

4. Номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса (Меҳнат дафтарчаси нусхасининг ҳар бир бети иш берувчи томонидан лавозими, Ф.И.Ш.ни кўрсатган ҳолда “Аслига тўғри” деб имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши лозим);

Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун адлия бошқармасига бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан Наманган вилоят адлия бошқармасида суҳбат ўтказилади.



Наманган вилояти бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

Давлат органи ва ташкилотнинг номи

Юридик хизмат ходимлари бўш иш ўринларининг лавозимлари

Давлат органи ва ташкилотининг телефон рақами

Давлат органи ва ташкилотларидаги юридик хизматларнинг разрядлари

Давлат органи ва ташкилотларидаги юридик хизматларнинг ойлик маошлари сўм хисобида

Наманган вилоят даражасидаги ташкилотлар

1.

Наманган вилоят иқтисодиёт
ва саноат бошқармаси

Юрисконсульт

(69) 227-21-38

(69) 227-12-27

11-разряд.

2.

Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси

Юридик бўлим

бош юрисконсульти

(69) 227-89-58

69 227-93-23

10-разряд.

3.

Наманган вилояти ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси “Ўздавкарантин”

Юрисконсульт

4.

Наманган вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси

Бош юрисконсульти

5.

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция

Юрисконсульти

6.

“Ўзбекчорванасл” агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий “Чорванасл” маркази

Юрисконсульт

7.

Наманган вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси

Юрисконсульти

8.

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Бош юрисконсульти

Норин туман даражасидаги ташкилотлар

9.

Ўртаорол давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси

Бош юрисконсульт

(69) 237-05-38

Поп туман даражасидаги ташкилотлар

10.

07648-сонли ҳарбий қисм

Юрисконсульт

-

Наманган туман даражасидаги ташкилотлар

11.

Наманган туман халқ таълими бўлими

Юрисконсульт

(69) 47-21-675

Косонсой тумани

12.

Косонсой давлат ўрмон хўжалиги

Бош юрисконсульт

(69) 652-51-71

Чортоқ тумани

13.

Чортоқ туман ҳокимлиги

Бош юрисконсульт

(69) 41-23-007

Чуст тумани

14.

Чуст туман ирригация бўлими

Юрисконсульт

15.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти қошидаги 2-сонли академик лицейи бош юрисконсульти

Юрисконсульт

Тўрақўрғон тумани

16.

Тўрақўрғон туман ҳокимлиги

Бош юрисконсульт

Учқўрғон тумани

17.

Учқўрғон туман ҳокимлиги

Бош юрисконсульт

18.

Учқўрғон туман молия бўлими

Юрисконсульт

Янгиқўрғон тумани

19.

Янгиқўрғон туман ирригация бўлими

Юрисконсульт