Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Тўланмай келинаётган иш ҳақлар ундириб берилди


     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ваколатлари белгиланган.

     Бу борада Чортоқ туман адлия бўлими томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи “Агросервис МТП” корхонасида таҳлил қилинганда, корхона ишчи ходимларидан жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига ойлик иш ҳақларидан қарздорлик мавжуд эканлиги аниқланди.

    Хусусан, ишлаётган ва собиқ ходимлар корхонадан ишлаган иш ҳақларини ололмаётганликлари юзасидан туман адлия бўлимига шикоят қилишган.

     Мазкур мурожаатлар юзасидан ўтказилган ўрганишларга кўра ҳақиқатдан ҳам туман “Агросервис МТП” корхонаси 22 нафар ишчи собиқ ходимларга жами 170.709.400 сўм иш ҳақлари тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатларни тўпланган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига тўланмаган иш ҳақларини ундириш юзасидан аризалар киритилди. Киритилган аризалар асосида суд ишни кўриб чиқиб, туман “Агросервис МТП” корхонаси
22 нафар ишчи ва собиқ ходимларга тўланиши лозим бўлган 170.709.400 сўм миқдордаги ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилди.

     Чортоқ туман “Агросервис МТП” корхонаси меҳнат қонунчилигига риоя этмаганлиги ҳамда қонун талабларига зид равишда корхона ишчи ходимларини ойлик иш ҳақларини вақтида бермаганлиги сабабли туман адлия бўлими томонидан тақдимнома киритилиб, тақдимнома муҳокамасида иштирок этиб, келгусида бундай қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва бунинг пировардида маъмурий жавобгарлик масалалари борлиги тушунтирилди. Шунингдек, киритилган тақдимномаган асосан камчиликларга йўл қуйган мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазолар қўлланилди.

Чортоқ туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси
С.Насриддинов