Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ўзбекистон нигоҳида бола ҳуқуқлари.


    Бугунги кунда болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асосларига алоҳида аҳамият берилаётганлиги демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шартларидан бири сифатида қаралмоқда.

     Бола ҳуқуқларининг ишончли юридик кафолати бўлган Конституциямизнинг 64-моддасида “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат етим болалар ва ота-оналар васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради” дея белгилаб қўйилганлиги фикримиз далилидир.

      Давлатимиз бола ҳуқуқларига тегишли бўлган конвенцияларга аъзо бўлди. Хусусан БМТнинг 1973 йил 26 июнда қабул қилинган “Ишга қабул қилишдаги энг кичик ёшни белгилаш тўғрисида”ги 138-сонли Женева Конвенциясига, 1979 йил 17 июнда қабул қилинган “Болалар меҳнатини оғир шаклларини йўқ қилиш ва шошилинч тақиқлаш тўғрисида”ги 182-сонли Женева Конвенциясига аъзо бўлиб, 2008 йил 4-апрелда ҳар икки конвенциясини ратификация қилди. 1989 йил 20 ноябрда эса 3 қисм 54 моддадан иборат бўлган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияга аъзо бўлди. 1990 йилда уни расман тан олиб ратификация қилди. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида Миллий қонунчилигимиз томонидан ҳам бир неча қонунлар ва меърий хужжатлар қабул қилинди. 2008 йил 7 январда 32 моддадан иборат бўлган “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, 2014 йил 3 январда матбуотда эълон қилинган “Васийлик ва хомийлик тўғрисида”ги қонунлар, Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги (Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарорига 3-илова) Низом, Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги Низом (Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 158-сон қарорига илова), 2014 йил 4 январда матбуотда чоп этилган Олий суднинг Фарзандликка олиш тартиби тўғрисидаги қарорлари болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

     Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича эса давлатимиз боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, унинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, боланинг камситилишига йўл қўймаслик, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш, бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, болаларда ватанпарварлик, фуқаролик, бағрикенглик ва тинчликсеварлик туйғуларини тарбиялаш, болани Ўзбекистон халқининг тарихий ва миллий анъаналари, маънавий қадриятлари ҳамда жаҳон маданияти ютуқлари билан таништириш; боланинг шахсини, унинг илмий, техникавий ва бадиий ижодкорлигини ривожлантириш, болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, болада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, бола ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик қилиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, болаларнинг ижтимоий кўникмасига, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни камайтиришга кўмаклашиш сиёсатини олиб бормоқда.

      Ёш авлодсиз келажак йўқ. Ушбу оддий ҳақиқатни англаб етган давлатлар ҳамиша болаларга ўзгача ғамҳўрлик кўрсатади, уларнинг комил инсон бўлиб етишишлари учун қайғуради. Бизнинг давлатимиз ҳам, эртанги кун эгалари бўлган ёшларга ушбу қонунлар ва меъёрий хужжатлар орқали барча шароитларни яратиб ғамҳўрлик қилмоқда.

Наманган вилояти юридик коллежи
Ўқув-методик бўлим бошлиғи
Темиров Одилжон

Давлат-хуқуқий фанлар кафедраси
катта ўқитувчиси
Умирзоқова Малоҳат