Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Аёллар бандлигини таъминлаш – муҳим масала.


     Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ, республикамизда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга меҳнат фаолиятини оилавий вазифалар билан уйғунликда олиб бориш учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, оналик ва болалик муҳофазасини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий негизи яратилди. Энг муҳими, бу борадаги ишлар кўлами ҳар йили қабул қилинадиган  алоҳида махсус дастурлар доирасидаги чора-тадбирлар амалиёти орқали янада салмоқли ва самарали бўлиб бормоқда.

     Бу борадаги фаолиятни янада кенгайтириш ҳамда тадбиркор аёлларнинг ҳуқуқий билимларини оширишда Адлия идоралари етакчилик қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Фикримизнинг Тўрақўрғон туман адлия бўлими фаолияти билан давом эттирсак бўлади. Хусусан, жорий йил
26 август куни туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Давлат хизматлари маркази, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда "Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва аёллар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш" мавзусида тадбиркор   ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуймоқчи бўлган хотин-қизлар иштирокида семинар ўтказилди.

     Туман адлия бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолияти ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш билан боғлиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, 7 нафар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуймоқчи бўлган аёллар мурожаатига шу жойнинг ўзида тушунтиришлар бериб ўтилди. Ўйлаймизки, давлат идоралари аҳоли айниқса аёллар бандлигини таъминлашда юксак маъсулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилмоғи лозим. Бунда Адлия идоралари ҳам бор кучини сарфлашига ишонамиз!

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими