Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Сайловга тараддуд кўриш – манзилли ҳуқуқий тарғиботдан бошланади.


    Мустақиллигимизнинг 28 йиллигини кўтаринки кайфиятда қарши олаётган юртдошларимиз жорий йилнинг декабрь ойида бўладиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси, халқ депутатлари, вилоят (туман) шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловлар олдида турибди.
     Аҳамиятлиси сайлов қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи сайлов кодексининг қабул қилинганлиги бу борадаги тарғибот тадбирларини янгича тусга олиб кирди десак муболаға бўлмайди.
     Шу мақсадда жорий йилнинг 23 август куни Наманган шаҳрининг “Олти тош” маҳалла фуқаролар йиғинида уйма-уй юрган ҳолда манзилли ҳуқуқий тарғиботни олиб бордик, унда бу йилги сайловда иштирок этувчи, сиёсий ҳуқуқларини бемалол амалга ошириш имкони бўлган тадбиркорлар, ёш сайловчилар ҳамда кенг аҳоли билан учрашдик.
Кейингиги манзилимиз вилоят Касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмасида семинар-тренинг ўтказиш билан боғлиқ бўлди. Унда асосий эътибор сайлов лабараториясига қаратилган бўлиб, семинарда касаба уюшмаларининг туман (шаҳар) кенгаши ходимлари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этдилар.
     Куннинг иккинчи ярмида бир гуруҳ ходимлар “ARTSOF” текстилга ташриф буюрдилар. У ерда ишлаб чиқариш билан банд бўлган ишчи ходимларга бу йилги сайлов жараёни ва унга тайёргарлик ишлари, сайлов тушунчаси ва бу борада фуқаролардан талаб этилаётган асосий масалаларга тўхталиб ўтилди. Манзилли тарғибот давомида аҳоли ва тадбир иштирокчиларига, шунингдек, ишчи-ходимларга флаер ва буклетлар тарқатилди.
     Умумий тусдан аниқ мақсад сари ишлар давом этмоқда, тарғиботлар эса тизимли ва самарали усуллар билан янада жонланиб бораверади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.