Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ўзаро тажриба алмашиш – тараққиёт гарови


       Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

    “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5415-сон Фармонида туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири сифатида ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш эканлиги кўрсатилган.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида адлия органлари давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқий ишлар, юридик хизматлар фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш ҳолатини текшириш ваколатига эга эканлиги қайд этилган.

     Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг 15-банди ҳамда 2019 йил
15 августдаги  250-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида буйруқ билан тасдиқланган Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 19-23 август кунлари Жиззах вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 2017-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида норма ижодкорлиги, қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш ҳамда юридик хизматлар фаолиятини ташкил қилишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда Ишчи гуруҳ таркибида Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи С.Азизов ҳам киритилган бўлиб, Ишчи гуруҳ билан биргалик ўрганиш давомида Жиззах вилоятида тегишли адлия органларидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган ҳолда 64 та маҳаллий ҳокимликлар қарорлари қабул қилинганлиги аниқланди.

Ўрганиш якунлари бўйича бўлим бошлиғи С.Азизов томонидан жорий йилнинг 23 август куни Жиззах вилоятидаги туман (шаҳар) ҳокимликлари юрисконсультлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари учун улар томонидан маҳаллий ҳокимликларни қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда вужудга келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, ҳуқуқий экспертизанинг мазмун-моҳияти юзасидан мастер класс ўтказилди.

     Албатта бу каби ўрганишлар ва ўзаро ижобий иш тажрибасини алмашиш жойларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан келгусида қарор лойиҳаларини тегишли адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, бу орқали фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи
Сардорбек Азизов