Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи кафолатланади.


Республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида адлия бўлимларини ташкил этилиши ўз навбатида инсон ҳуқуқ ва манфаатлари учун осон ва қулай тартибда ҳимоя қилиш меҳанизмини яратди. Натижада адлия бошқармаси томонидан ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқароларнинг мурожаатларини ўз жойида ҳал қилиш, қаноатлантириш ва тегишли кўрсатмалар беришда адлия бўлимлари асосий кўмакчи бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ҳам бўлса мурожаатларнинг самарадорлигини янада ошириб, фуқаролар фойдасига ҳал бўлиши керак бўлган ишларни янада осонлаштиради.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври давомида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан биргина давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларга 19 та тақдимнома ва 22 та даъво аризалари киритилди. Киритилган тақдимномаларга асосан фуқароларга 132 млн. 843 минг сўм компенсация пули тўлаб берилди ҳамда киритилган даъво аризаларига асосан суднинг қарори билан фуқаролар фойдасига 1 млрд. 937 млн.  181 минг сўм компенсация ундирилиши белгиланди. Шунингдек, фуқаролар манфаатида киритилган 1 млрд. 063 млн. 751 минг сўмлик даъво аризалари судда кўриб чиқиш жараёнида турибди.

Бу каби мурожаатларга жуда кўплаб мисоллар келтиришмиз мумкин. Масалан, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро В.Халилов Наманган шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилиб, ўзига қарашли бўлган, Наманган шаҳрида жойлашган “Автозапчасть” дўкони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилганлиги, компенсация тариқасида кўрилган зарар қийматини тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб, ушбу компенсация пулларини ундириб берилишида амалий ёрдам сўраган.

Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланишича, “Автозапчасть” дўкони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан унинг эгаси фуқаро Б.Халиловнинг қайта баҳолаш юзасидан киритган аризасига биноан 2019 йил 20 майь куни баҳоловчи ташкилот “REAL BIZNES BAHO” МЧЖ томонидан мулкдорга етказилган ҳақиқий зарар ўрнини қоплаш бўйича унинг қийматини аниқлаш юзасидан 860/221-сон ҳисобот иши шакллантирилган. Унга кўра, Наманган шағҳар, Уйчи кўчасида жойлашган “Автозапчасть” дўкони бино иншоотларига етказиладиган зарарга нисбатан таклиф этилган қиймат 146 060 000 сўмни ташкил қилган.

Шунга кўра, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан мазкур мурожаат бўйича етказилган зарар қийматини тўлаб беришни сўраб Наманган шаҳар ҳокимлигига тақдимнома киритилган бўлсада, аммо мазкур қийматдаги маблағлар “Автозапчасть” дўкони эгаси Б.Халиловга тўлаб берилмасдан, тақдимнома талаблари бажарилмаган.

Шу сабабли, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган вилоят маъмурий судига даъво аризаси киритилиши натижасида, Наманган вилоят маъмурий судининг Наманган шаҳар ҳокимлигининг Наманган шаҳар адлия бўлимининг тақдимномасини бажармаслик билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга ҳилоф деб топиш ҳамда Наманган шаҳар ҳокимлигига “Автозапчасть” дўкони эгаси фуқаро Б.Халиловга етказилган зарар қийматини тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.

Соҳибжон Қодиров
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бошлиғи