Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига янгича ёндашув ва эришилган ютуқлар сарҳисоби.


Маълумки нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ҳар жиҳатдан ривожлантириш ҳар бир демократик давлат тараққиётини белгилаб берувчи муҳим кўрсаткичи бўлиб ҳисобданади. Ушбу соҳада Наманган вилоятида ҳам 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида бир қатор амалий ишлар ва янги ташаббуслар амалга оширилди.

Ҳисобот дари мобайнида Наманган вилоятида 641 та нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан, 450 тасини давлат, 191 тасини ҳисоб рўйхатидан ўтган ННТлар ташкил этади. Статистик жиҳатдан таҳлил қилинганда ННТларнинг сони ўтган 2018 йилнинг мос даврига нисбатан давлат рўйхати 12 тага (9/21), қайта давлат рўйхати 7 тага (34/41), ҳисоб рўйхати 2 тага (0/2) кўпайганлигини кўриш мумкин.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг ўтган даври давомида 37 та нодавлат нотижорат ташкилотининг Устав (низом) фаолияти белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди. Ўтказилган ўрганишлар якунига кўра, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ва фаолияти тўғрисида ҳисобот топширмаган нодавлат нотижорат ташкилотларига 22 та тақдимнома ва 6 та огоҳномалар киритилди.

Бундан ташқари, вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳакамлик судлари ва диний ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ҳакамлик судлари ягона электрон маълумотлар базаси”га киритилиб, тегишли маълумотлар бириктирилди. Ҳозирда вилоятда 16 та доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари мавжуд.

Шунингдек, Наманган вилоят адлия бошқармаси диний ташкилот реестрида 191 та диний ташкилот рўйхатидан ўтказилган. Шундан, 188 таси исломий ва 3 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.

Шу билан бирга, диний ташкилотлар фаолияти ҳақида вилоят Адлия бошқармасига тақдим этилган ҳисоботлари таҳлил қилинди. Вилоятда фаолият юритаётган 10 та диний ташкилотларнинг устав (низом)ларига риоя этилишига оид фаолияти ўрганиб чиқилди.

Ўтказилган ўрганишлар якунига кўра, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган диний ташкилотларга 8 та тақдимнома ва 2 та огоҳномалар киритилиб, ижроси таъминланди.

Бундан ташқари нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасида ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирлари ҳам эътиборга лойиқ. Жумладан, ўқув-семинарлари ташкил этилаётгани, вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорлик лойиҳалари, Олий Мажлис депутатлари билан грант лойиҳаларига ариза бериш юзасидан жонли мулоқотлар ўтказилиши фикримга далилдир.

“Ўзбекистон Республикасининг маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонунининг мазмун-моҳияти” юзасидан 1 та ўқув-услубий қўлланма тайёрланиб МФЙ ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига тарқатилди.

Шунингдек, ННТларнинг ўзларидан олинган таклифлар асосида соҳа фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Наманган вилояти ҳокимининг “Вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳақида”ги 102-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан соҳадаги муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш мақсадида йиллик “Йўл харита”си тасдиқланди, Наманган шаҳри марказида бўш турган, самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” ажратилиши тўғрисидаги банд киритилиб, вилоят адлия бошқармаси ҳузурида фаол ННТлар раҳбарларидан иборат жамоатчилик кенгаши тузилди ҳозирда “ННТ уйи”ни ажратилиб, бинони қайта таъмирлаш учун маблағ жалб этиш юзасидан Олий мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ижтимоий буюртма юборилди.

“YUKSALISH” умуммиллий ҳаракати томонидан эълон қилинган “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасидаги танловда бошқарма ҳузурида тузилган “Жамоатчилик кенгаши” иштирок этиб, ғолиб деб топилиб, лойиҳа доирасида амалий ишлар бошланди.

Хулоса қилиб айтганда юқорида баён этилган ишлар соҳада бошланган амалий ишларимизнинг бошланиши бўлиб, келгусида ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаоллигини янада ошириш, уларга соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини мунтазам тушунтириб бориш орқали соҳа вакилларини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш асосий мақсадимиз бўлиб қолади.

Бегзод Саримсақов
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлим бошлиғи