Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия бўлимлари халқимиз учун хизмат қилади.


    Инсон ҳуқуқлари ичида фуқароларнинг тенглиги принципи алоҳида ўрин тутади. Ушбу принцип халқимизнинг менталитетига, унинг инсонпарварлик рухига, диний қадриятларимизга ҳам жуда мос келади. Конституциямиз инсониятнинг, ўзбек халқининг асрлар давомида интилиб келган азалий қадрияти – яъни фуқароларнинг тенглиги мустаҳкамланган. Инсонларнинг қонун олдида тенглиги тамойили уларнинг тенг ҳуқуқ ва мажбуриятлар соҳиби эканлигини англатади. Фуқароларнинг тенглиги-демократиянинг муҳим элементи ҳамда жаҳон конституциявий тараққиётининг муҳим тамойилларидан бир ҳисобланади.

    Шунга бўлса керак барча миллат ва элатларда инсонга олий мавжудот сифатида қаралиб, уларнинг ҳоҳиш истаклари, мурожаатлари ва энг асосийси ҳуқуқлари олий қадрият даражаси кўтарилади. Айниқса кейинги йилларда мурожаатлар билан ишлаш механизми ва тартиб-таомиллари ривожланиб бораётган бир даврда одамларнинг дарду-ташвиши, муаммоли маслаларига эътибор қаратиш, уларни тинглаш ва ечим топиш давлат идоралари холдимларининг бош мақсадига айланмоқда.

   Бизнинг Уйчи туман адлия бўлимимиз ҳам деярли ҳар куни одамларимизнинг бемалол кириб боришлари учун қулай бўлган манзилга айланиб бормоқда. Мурожаатлар кўп, уларга ечим излашда қонунларимиз бизга етарлича нормаларни яратган. Бу ҳам бўлса ҳар бир мурожаат ортида инсон ва унинг манфаатлари борлигидан дарак.

    “Савоқава” ДУК туман филиалида ишлайман. Иш ҳақимни вақтида олмаслигим натижасида жуда кўплаб муаммоларга дуч келмоқдаман – дейди туман фуқароси Набиев Умиджон. Туман адлия бўлими томонидан мурожаатчининг 1.210.707 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақини ундириб бериш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига ариза киритилди. Натижада мурожаатчимиз фойдасига қарздор “Сувоқава” ДУК туман филиалидан 1.210.707 сўм иш ҳақини ундириш тўғрисидаги 2019 йил 22 май кунги қабул қилинди.

    Уйлаймизки, бу каби аҳоли мурожаатларининг ижобий ҳал этилаётгани жойларда Адлия бўлимларининг мавқеи ошишига ва ҳамда аҳолининг ишончини оқлашига хизмат қилмоқда.

Қобилов Ҳалимжон Хакимжонович
Уйчи туман адлия бўлими бошлиғи
1-даражали юрист.