Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Анъанавий сайёр қабул: 50 га яқин мурожаат келиб тушди.


    Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Сабиров ҳамюртларимиз мурожаатларини эшитиш, муаммоли масалаларига амалий ечим топиш мақсадида Наманган туманида сайёр қабул ўтказди. Мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилганлиги халқимизнинг Адлия идораларига нисбатан ишончини ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Бунга биргина мисол сифатида бугун ўтказилган навбатдаги сайёр қабулдан ҳам билсак бўлди.
    

    Қабул очиқ ва самимий мулоқот асносида бошланди.
- ҳозирда нафақадаман, 1946 йилда туғилганман, бир неча йилдан бери соғлигим ёмонлигидан азият чекиб келаман, даволанай десам моддий аҳволим яхши эмаслиги сабабли мунтазам равишда қийналмоқдаман – дейди Шамсикўл қишлоғида яшовчи Санобар Жўраева. Ушбу фуқаронинг мурожаати юзасидан шу жойнинг ўзида вилоят тиббиёт муассасасига даволаниш учун ордер берилди.

- ўзини “Оқ ер” маҳалласида истиқомат қиламан дея таништирган Насриддинова Ойшахон опа хонадонида истеъмол учун суюлтирилган газ баллони йўқлиги учун бир неча бор туман газ таъминоти бўлимига мурожаат қилган бўлсада, хеч қандай натижа бўлмаганлиги учун суюлтирилган газ баллон билан таъминланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ҳам жойида ҳал этилиб, фуқарога истеъмол учун суюлтирилган газ баллон топширилди.
Хуллас масалалар турлича, мурожаат этувчининг кайфиятига монанд чигал муаммолар ҳам етарли.
Сайёр қабул давомида фуқаролардан 50 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Жумладан: суюлтирилган газ баллон олиш бўйича 10 та, тиббиёт муассасасида даволаниш бўйича 5 та, бепул тиббий кўрикдан ўтиш бўйича 29 та, уй-жой билан таъминлаш бўйича 4 та мурожаатлар қабул қилинди. Аксарият фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.

    Қабул жараёнини кузатиб туриб айрим мулоҳазалар туғилди. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати юртимизда кўпгина қулайликларга асос бўлмоқда. Ҳар ҳолда раҳбарларнинг жойларга бориб одамларни эшитаётгани, улар билан очиқ ва самимий мулоқотга киришаётгани ҳам шундай ғамхўрликнинг белгисидир.